Валюта UZS
  • USD

    12 109.0275.74

  • EUR

    14 139.7078.81

  • RUB

    150.311.01

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 03:00

    -1 C

  • 04:00

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +4 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-January

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 03:00

    -1 C

  • 04:00

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +4 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +1 C

  • Shanba, 10

    1 +20

  • Yakshanba, 11

    +0 +20

  • Dushanba, 12

    +5 +20

  • Seshanba, 13

    +2 +20

  • Chorshanba, 14

    +2 +20

  • Payshanba, 15

    +5 +20

  • Juma, 16

    +4 +20

  • Shanba, 17

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бойга ишонган ошидан, амалдорга ишонган бошидан айриладими?

2015 йил баҳорининг сўнгида – пойтахтдан Андижонга мартабали меҳмон ташрифи кутилаётган кунларда вилоят марказининг асосий шоҳкўчасида мактабда дарс берган устозимиз, ўша кезларда университетда декан лавозимида ишлаётган Қамариддин Нуриддиновни учратиб қолдим.
180 17:58 | 09.01.2026 17:58

Домла бошчилигида бир гуруҳ талабалар ва ёш ўқитувчилар шоҳкўчадан ўзларига ажратилган ҳудудга гул экишаётган экан. Таълим мавзусида, педагоглар ваколатига кирмайдиган ободончилик ишлари хусусида бироз суҳбатлашдик.


- Машинада ўтган-кетганлар фарзандига бизни кўрсатиб, “Болам, ўқиб одам бўлгин, йўқса кунинг манавиларга ўхшаб гул экиш, кетмон чопиш сингари юмушлар билан ўтади” деб насиҳат қилаётган бўлсаям ажабланмайман, - деди у ярим ҳазил оҳангида.


Аммо сўзларидан устоз-муаллимларга нисбатан жамиятда шаклланган муносабатдан юрагида қандайдир алам, ўкинч сезилиб турарди...


* * *


Холам анча вақтдан бери вилоят марказига туташ тумандан бирида мактаб директори лавозимида ишлайди. Мактаби Андижон шаҳри атрофидаги асосий ҳалқа йўлига яқин ҳудудда жойлашган. Тарихга айланган ўша 2015-йилларда ҳам уни зарур юмуш билан излаб бориб иш жойидан топа олмасам, кўпинча ҳалқа йўли бўйидаги гулзор томон йўл солардим. Чунки анча масофага чўзилган гулзорни обод қилиш, вақти-вақти билан гулларни янгилаш теварак-атрофдаги мактабларга бириктирилган, инчунин, директор бошчилигидаги ўқитувчиларнинг бир оёғи таълим муассасасида бўлса, бир оёғи шу ерда эди.


Бу икки воқелик нега эсга олиняпти?


Сирасини айтганда, кейинги йилларда давлат раҳбари даражасида таълимга эътибор, педагогларнинг мақомини, обрўсини кўтариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш йўлида озмунча ишлар қилингани йўқ. Юқорида ёдга олингани каби ҳолатлар аллақачон эртакка айланди. Мамлакатда мажбурий меҳнат, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ чек қўйилди. Бу ислоҳотлар ичкаридагина эмас, халқаро миқёсда – катта минбарларда ҳам эътироф этилмоқда. Бироқ онда-сонда айрим мутасаддиларнинг катта ўзгаришларга айрича иш тутуми кўз ташланиб қоляптики, бу ҳол сўз бораётган масаладаги ютуқларга соя солаётгандай.


Илғаётган бўлсангиз, гап ўзани Бувайда туманида рўй берган вазият – ўқитувчиларни навбатчиликка жалб этгани ортидан ишдан олинган мактаб директори мавзусига тақалмоқда. Мана, кўп ўтмай, асл ҳолат ошкор бўлди. Таълим ташкилотларида суткалик узлуксиз навбатчилик ташкил этишга оид топшириқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан келган экан. Балиқ бошидан... деб шуни айтишармиди?


Бундай ҳолат биринчи марта кузатилди-да, деб баралла айта оламизми? Энди директорлар вазирлик, бошқарма ёки маҳаллий ҳокимликларнинг бевосита ёки билвосита топшириқларини ижро этиш асносида икки ўт орасида қолмаслигига кафолат борми? Қайдам?!


Эслайлик, ўтган йилнинг ёзида Марҳамат туманидаги мактаб директори ўқитувчиларни муассасани таъмирлаш ишларига жалб қилганлиги жамоатчилик орасида шов-шув бўлгач, бир деганда эгаллаб турган лавозимидан “учириб” юборилганди. Ҳолатга вазминлик баҳо берганлар “директор ана шу ихтиёрий-мажбурий ҳашарни ташкил қилмаганида ҳам барибир ишдан кетарди” мазмунидаги мулоҳазаларни илгари суришди. Аслида, бу гапда жон бор: таъмир учун бюджетдан пул ажратилмаган, шунга қарамай, раҳбар мактабни мавсумга тайёрламаса, лавозимидан айрилиши муқаррар эди. Ахир раҳбарни жазолашдан аввал шу жазога сабаб бўлган омилларни бартараф этиш керак эмасми?


Халқда бирники – мингга, мингники – туманга, деган гап бор. Қаламга олинган ҳолатлар ҳар куни бўлмаса-да, барибир, учраб турибдими – билингки, бора-бора айни вазият одатга айланади. Шундай экан, ваколатли органлар мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида ижрочилар эмас, кабинетда ўтириб буйруқ бераётган мутасаддилар билан кўпроқ шуғулланиши керакдай. Йўқса, амалдорлар буйруғига ишонганлар “боши”дан айрилиб, буйруқбозлар сувдан қуруқ чиқавериши ижтимоий адолатга путур етказаверади.


Нурилло Нўъмонов,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид