Эндиликда Россияда тиббий кўрикдан ўтмаган чет элликлар жавобгарликка тортилади
Россиянинг мигрантларга бўлган агрессив сиёсати давом этмоқда.
Эндиликда Россия тиббий кўрикдан бўйин товлаган чет элликларни жавобгарликка тортишни режалаштирмоқда. Яқин кунларда Давлат думасига миграция сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари киритилади. Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган барча чет эл фуқаролари учун мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш муддати 90 кундан 30 кунгача қисқартирилади.
Шунингдек, тиббиёт муассасалар ўтказилган тиббий кўриклар бўйича хулосаларни Россия Ички ишлар вазирлигига тақдим этади, мигрантларда юқумли касаллик аниқланса, зудлик билан депортация қилинади.
Хорижий фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаши учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш, бунда жарима қўллаш ва суд қарори асосида мамлакатдан чиқариб юбориш имкониятини назарда тутиш.
Атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар йўқлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улар муомаласи учун жиноий жавобгарликни янада кучайтиради.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш ва мамлакатда жамоат хавфсизлигини оширишга қаратилган–деди Давлат думаси раиси Вячеслав Володин.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0