Валюта UZS
  • USD

    12 109.0275.74

  • EUR

    14 139.7078.81

  • RUB

    150.311.01

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-January

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • Shanba, 10

    +1 +20

  • Yakshanba, 11

    +6 +20

  • Dushanba, 12

    +3 +20

  • Seshanba, 13

    +3 +20

  • Chorshanba, 14

    +7 +20

  • Payshanba, 15

    +6 +20

  • Juma, 16

    +3 +20

  • Shanba, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қирғизистонлик сиёсатчи АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

Қирғизистонлик сиёсатчи Эдил Байсалов АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда у кеча АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган янги виза талабларига муносабат билдириб маълум қилган.
Сиёсат
89 11:34 | 09.01.2026 11:34

Унинг сўзларига кўра, мазкур таклиф АҚШ томонидан Қирғизистон фуқароларига нисбатан жорий этилаётган янги шартлар билан боғлиқ. Янги талабларга мувофиқ, Қирғизистон фуқаролари АҚШ визасига мурожаат қилишда 5 мингдан 15 минг АҚШ долларигача депозит қўйишлари шарт бўлади.


Қайд этилишича, депозит миқдори ариза берувчи томонидан эмас, балки консуллик ходими томонидан ҳар бир ҳолат алоҳида тартибда белгиланади. Ушбу депозит бизнес ёки туристик визалар (B-1/B-2) учун ариза топшириш жараёнида талаб этилади.


Эдил Байсаловнинг таъкидлашича, виза сиёсати — бу тенглик ва ўзаро ҳурмат масаласидир. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагиларни ёзган:


«Агар фуқароларимиз учун шундай юқори тўсиқлар жорий этилса, биз ҳеч нарса бўлмагандай ҳаракат қила олмаймиз».


Маълумот учун: 21 январдан бошлаб Қирғизистон фуқаролари АҚШга туристик ва бизнес визаси (B-1/B-2) учун мурожаат қилганда 5 мингдан 15 минг АҚШ долларигача депозит қўйишлари лозим бўлади. Агар виза эгасининг мақоми ўзгартирилса ёки АҚШда қолиш муддати узайтирилса, ушбу депозит қайтарилмайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид