Боғотда туғилган кундан қолган овқатни еган она ва уч қизи вафот этди
Хоразм вилоятининг Боғот туманида мудҳиш ҳодиса юз берди. Бир оиланинг тўрт аъзоси — она ва унинг вояга етмаган уч нафар фарзанди овқатдан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, дастлабки текширувлар давомида мазкур оила 8 октябрь куни ўтказилган туғилган кун тадбиридан ортиб қолган егуликларни истеъмол қилгани аниқланган.
Маҳалла раисининг сўзларига таяниб хабар қилинишича, уй бекаси қизлари билан бирга аввалги кунги байрамдан қолган ва ўз қўли билан тайёрлаган салатни еган (бу вақтда ота уйда бўлмаган). Кўп ўтмай уларда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган.
Маълум қилинишича, вафот этган қизларнинг каттаси 7 ёшда бўлиб, оилада фақат шу уч нафар фарзанд бўлган.
Ҳозирда фожианинг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолатни ўрганиш ва текшириш жараёнига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассислари жалб этилган.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ЖамиятПрезидент Қашқадарёда 1 триллион сўмлик сув таъминоти лойиҳаларини икки ойда якунлашни топширди
Жамият




