Чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади

14:13 | 12.02.2024
•
1,178
Чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Катталаштириш

Президент иштирокидаги йиғилишда қайд этилишича, гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 млн доллар ресурс йўналтирилади.

Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 трлн сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади