Дарёда икки кишининг жасади топилди

Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти Нечаевка қишлоғи яқинида Тобул дарёсидан эркак киши ва вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар департаментига (ФВД) таяниб, “Nur.kz” хабар берди.

17:42 | 16.08.2026
465
Дарёда икки кишининг жасади топилди
Катталаштириш

“Икки кун давомида Қўстанай вилояти ФВД ходимлари қидирув-қутқарув ишларини олиб боришди. Биринчи куни ғаввослар томонидан вояга етмаган қизнинг жасади топилиб, сувдан олиб чиқилди. Эркак кишини қидириш ишлари эртаси куни давом эттирилди. Ғаввослик қидирув-қутқарув ишлари натижасида унинг жасади ҳам топилди ва сувдан олиб чиқилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қидирув операцияси давомида ФВД ходимлари Тобул дарёси қирғоқ чизиғининг қарийб 2,5 квадрат километр майдонини пиёда кўздан кечирган.

Қўшимча равишда мутахассислар дронни ҳам жалб этган. Унинг ёрдамида 12,05 гектарга яқин ҳудуд кўздан кечирилган.

Ғаввослар дарё тубининг 39 минг квадрат метр майдонини текшириб чиққан.
“Қидирув ишларига полиция ходимлари, маҳаллий ижро этувчи органлар вакиллари, волонтёрлар ва маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилди. Қидирув-қутқарув ишлари якунланди”, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда ҳалок бўлганлар бир-бирига ота ва қиз бўлишгани хабар қилинмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади