Сурхондарёдаги ЙТҲда она ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган аёл бошқарувидаги автомашинада жами 5 киши бўлган.
27 март, чоршанба куни соат 15:40ларда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-107 автомобиль йўлининг 21-километрида 1983 йилда туғилган аёл бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинаси ЙТҲга учради.
Расмийларнинг хабар беришича, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган аёл автомобилда “Сангардак-Денов” йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси ортидан автомобилда ёнғин юзага келган.
Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0