+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Дори ясаш ва сотиш билан шуғулланган ғиждувонлик ва нукуслик “тадбиркор”лар қўлга олинди

68 10:42 | 17.07.2026 10:42

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи тадбиркорга тегишли дорихона ҳамда унинг яшаш жойи ва автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида 111 турдаги жами 25716 дона дори, бўш қутилар, ёрлиқлар, йўриқномалар ва бошқа воситалар топилган. Маълум бўлишича, тадбиркор ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, ёрлиқ ва йўриқномаларни ўзгартириш орқали қалбаки дори воситалари тайёрлаш билан шуғулланган. Ушбу дориларнинг 30 тури давлат реестрида қайд этилмагани, 50 турдагисининг мувофиқлик сертификати йўқлиги аён бўлган.


Шунингдек, айни шу туманда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари давлат реестрида қайд этилмаган ва сифат серфикати бўлмаган 16 дона “Октагам” дори воситасини 5600 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. Унга тегишли дорихонадан эса сифат серфикатига бўлмаган 109 турдаги 32094 дона дори воситалари ҳужжатлаштириб олинган.


Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида истиқомат қилувчи 1989 й.т. фуқаро ўз яшаш хонадонида ташкил этган ноқонуний омборхонадан 65 турдаги жами 12958 дона дори воситалари ҳамда уларни қадоқлашда фойдаланиладиган 2410 дона штрих код ва этикеткалар ашёвий далил сифатида олинган.


Ушбу қонунбузарликлар ДХХ, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид