Дуал таълимда энг яхши ОТМ ва корхоналар 3 млрд сўмгача рағбатлантирилади

13:47 | 04.10.2026
•
18
Дуал таълимда энг яхши ОТМ ва корхоналар 3 млрд сўмгача рағбатлантирилади
Катталаштириш

Ўзбекистонда 2027/2028-ўқув йилидан дуал таълим бўйича ОТМ ва корхоналар самарадорлик рейтинги жорий этилади. Рейтингда юқори натижа кўрсатган учтадан ОТМ ва корхона 1, 2 ва 3 миллиард сўмдан рағбатлантирилади.

Рейтингда дуал таълим билан қамров, талабаларнинг ўртача иш ҳақи ва ўзлаштириш кўрсаткичларига устуворлик берилади. Битирувчиларнинг бандлиги ҳам асосий мезонлардан бири бўлади.

2027 йил 1 январдан муҳандислик, ишлаб чиқариш, архитектура ва қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида дуал таълимда ўқиётган талабаларнинг иш ҳақи харажатларининг 50 фоизи корхоналарга субсидия сифатида қопланади.

Шунингдек, дуал таълим учун жиҳоз ва лаборатория ускуналарини олиб кирувчи корхоналарга 2030 йил 1 январга қадар 1 фоизлик божхона божи қўлланади. Амалий машғулотлар учун харид қилинган ускуналарга эса 3 йиллик тезлаштирилган амортизациядан фойдаланиш имконияти берилади.

Янги тизим доирасида “корхона – олийгоҳ – мақсадли кадр” тамойили 2027 йилдан 75 та ОТМда, 2028 йилдан барча олийгоҳларда жорий этилади. Иш берувчилар ўзларига зарур кадрларни тайёрлаш учун ОТМларга буюртма беради, номзодлар эса тестсиз, суҳбат асосида қабул қилинади.

Бундан ташқари, битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражасини баҳолаш учун “Битирувчи сифати индекси” жорий этилади. Бандлик кўрсаткичи юқори бўлган 20 та ОТМнинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Дуал таълимда энг яхши ОТМ ва корхоналар 3 млрд сўмгача рағбатлантирилади | Ishonch.uz