Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 718.0823.08

  • EUR

    13 710.0961.7

  • RUB

    137.82-0.3

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 12:00

    +27 C

  • 13:00

    +28 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +29 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 13-May

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 12:00

    +27 C

  • 13:00

    +28 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +29 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Dushanba, 13

    +25 +20

  • Seshanba, 14

    +30 +20

  • Chorshanba, 15

    +30 +20

  • Payshanba, 16

    +20 +20

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +18 +20

  • Dushanba, 20

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Францияда ўқиётган ўзбек талабаси 40 минг евро грант соҳиби бўлди

Сарвинабону Аҳророва эндигина 22 ёшга кирди. Айни пайтда Франциядаги нуфузли олий ўқув юртининг магистратура босқичида таҳсил олади. У яқинда хорижда хотин-қизлар учун ажратиладиган нуфузли грантга лойиқ деб топилди ва ўзбекистонликлардан биринчи бўлиб мазкур йўналишда 40 минг евро пул мукофотини қўлга киритди. Интервью давомида яқиндан танишамиз.
2891 22:29 | 03.01.2024 22:29

– Сарвинабону, авваломбор сиз билан яқиндан танишиб олсак, асли қаердансиз?


– Самарқанд шаҳрида туғилганман. Шифокорлар оиласида дунёга келганман. Оилада бир ўғил, икки қизмиз.


– Москва муҳандислик институтининг Тошкентдаги филиалида бакалавр босқичини тугатиб, магистратурани Францияда ўқияпсиз. Ота-онангиз бу қарорингизни қандай қабул қилишди?


– Ёшлигимдан физика, математика соҳасига жуда қизиқаман. Менинг энг катта орзум Францияда жойлашган “Катта Адрон коллайдер”ни кўриш, у ерда илмий тадқиқотлар ўтказиш эди. Шу сабабли мактабдан бошлаб, кейинчалик институтнинг бакалавр босқичини ўтаётган вақтим француз ва инглиз тилларини яхши ўзлаштиришга, математика, физика фанлари билан чуқур шуғулланишга киришдим. ЮНИСЕФ ва Фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил қилинган лойиҳаларда мунтазам қатнашдим. Бакалавр босқичини тугатгач, оила аъзоларимга айтмасдан Франциянинг 5 та нуфузли олий ўқув юртига имтиҳон топширдим. Буни қарангки, бешта олийгоҳнинг барчасига ўқишга кирибман.
Танловим Францияда энг нуфузли “бешлик”дан жой олган таълим муассасаларидан бири - “Institut Polytechnique de Paris” бўлди. Онам билан дадам хурсандликларидан йиғлаб юборишди. Францияга кетиш вақтим яқинлашган сари ойим “Қизим, балки ўйлаб кўрарсан, Тошкентда ўкисанг-чи”, деб юборгилари келмади. “Чет элда бир ўзинг қандай яшайсан, қийналиб қолмайсанми?” деб кўп сўрардилар. Дадам билан ойим маслаҳатлашган ҳолда, биз ҳам сен билан бирга бориб, жойлаштириб келамиз, деб мен билан йўлга отланишди. Яшаш жойим билан танишиб, институтни кўриб, хотиржам қайтиб кетишди.


– Хорижда таълим олишнинг ўзига яраша қийинчиликари бордир?


– Ҳа, албатта. Энг қийини соғинч! Айниқса, Ватанда қолган 5 ёшли синглимни қаттиқ соғинаман. Секин-аста кўникишга ҳаракат қиляпман. Таълим олишда эса қийинчилик бўлгани йўқ. Тошкент ва Қозоғистондан келган қизлар билан дугона бўлиб олдик. Бу ерда талабаларнинг аксарияти кампус-ётоқхоналарда яшайди. Ҳар бир хонада яшаш учун барча шароитлар етарли. Ҳаттоки талабалар учун алоҳида, тўлиқ рационли 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш ҳам йўлга қўйилган.


– Ҳар бир давлатнинг ўзига яраша қонун-қоидалари бўлади. Франция Сизни нимаси билан ҳайратлантирди?


– Демократия бор, сўз эркинлиги ҳимояланган. Талабаларнинг мустақил равишда ўз устида кўп ишлаши ёқди. Ўқиш, билим олиш учун ёшларга барча шароитлар муҳайё. Ўқийман, деган талабага давлат томонидан имтиёзлар берилган. Талаба учун жамоат транспортидан тортиб, овқатланиш шохобчаларигача чегирмалар бор. Ундан талаб қилинадигани фақат билим олса ва жимиятга фойдаси тегадиган мутахассис бўлиб етишса бас. Яна битта бизнинг ўхшаш тарафимиз, французлар ҳам ўзбекларга ўхшаб, унли маҳсулотларни кўп истеъмол қилар экан.


– Хорижда нуфузли танловнинг грантини ютиб олганингиздан хабар топдим. Бу қандай кечди?


– Ҳар йили “Бутунжаҳон атом энергетикаси агентлиги” (МАГАТЭ) ёш олима қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Атом энергетикаси” соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган 100 нафар хотин-қизга физика, кимё соҳасида Нобель мукофоти лауреати Мария Склодовская-Кюри номидаги “Marie Sklodowska-Curie Fellowship Programme” грантини таъсис қилган. Мен ҳам Ўзбекистондан биринчилар қаторида мана шу нуфузли грант соҳибаси бўлдим. Миқдори 40 минг евро. Грант маблағининг тенг ярми кундалик харажатлар учун, қолгани эса ўқишга тўланади.


– Ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларини биласиз? Тил ўрганишга эринчоқлик қиладиган ёшларга қандай мотивация берасиз?


– Тил билган ёшларнинг хорижда таълим олиш, ишлаш имконияти ошади. Ўзаро мулоқотда қийналмайди. Жаҳон миқёсидаги беcтселлер асарларни ўз тилида ўқийди. Энг асосийси, ўз истеъдодини, илмий мақолаларини нуфузли нашр ва журналларда чоп эттириш имконияти ошади. Дунёда Ўзбекистон ҳам истеъдодларга бой мамлакат эканлигини кўрсатади. Умуман олганда, тил билиш имкониятлар эшиги очилди, дегани. Мисол учун, мен чет тилларини яхши ўзлаштирганим учун нуфузли даргоҳда таълим олиб, кўплаб имтиёзларга эга бўляпман.


– Ўқишдан ташқари ишлаш имконияти ҳам борми?


– Магистратура талабалари ҳафтасига 20 соатгача ишлаш имкониятига эга, аммо мен ишлаш учун вақт тополмаяпман. Ўқишдан бўш вақтда кутубхонага югураман.


– Олдинда яна қандай режа ва мақсадларингиз бор?


– Ўқишни аъло баҳоларга тугатиб, юртимизга яхши мутахассис бўлиб қайтмоқчиман. Атом энергетикаси биз учун янги соҳа ва бу борада кўплаб мутахассисларга эҳтиёжимиз бор. Бу борада ўрганаётган билимларимни ҳаётга татбиқ қилмоқчиман.


– Аёл муваффақиятга эришиш учун нимага эҳтиёж сезади?


– Энг аввало, яқинларинининг кўмаги ва ишончи муҳим! Қиз бола ҳам билим олиб, жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб етишиши учун шароит керак. Фақат ўғил фарзандларимни ўқитсам бўлди. деган қарашларни йўқотиш керак. Дуо қилганда қизимиз ҳам илм олсин, олима бўлсин, деб тўғри ният қилиш лозим!


– Францияда таҳсил оладиган ўзбек қизлар кўпми? Улар асосан қандай йўналишда ўқишади?


– Ҳа, албатта кўп. Бироқ шахсан танимайман. Мен ўқиётган муассасада бошқа ўзбекистонлик йўқ. Бошқа институтда ҳуқуқшунослик ва математика йўналишида ўқийдиган қизларни танийман.


— Бугунги муваффақиятларингизга қараб ортга назар ташлаганингизда хаёлингиздан нималар ўтади?


— Тошкентдаги Франция элчихонасига қарашли “Алянс” ўқув маркази ўқитувчилари Зульфира ва Нилуфар опаларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Улардан француз тили, маданияти, тарихи ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим. Яна англаганим, инсон ўз олдига қатъий мақсад қўйса, унга эришиш учун ҳаракат қилса, албатта эришади!


– АЭС ва Ўзбекистон мавзусида илмий ишларга эгасиз, келажакда қандай ниятларингиз бор?


– Юқори ўтказгичлар тўғрисидаги катта лойиҳамни ёзиб тугатдим. Келажакда Ўзбекистонда ядро энергетикаси йўналишида фаолият олиб бориш ва шу соҳани юртимизда ривожлантириш энг катта мақсадим!


ishonch.uz мухбири Феруза Раҳимова суҳбатлашди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид