Валюта UZS
  • USD

    11 880.93-14.64

  • EUR

    13 794.95-31.27

  • RUB

    153.280.3

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 14:00

    +12 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 03-December

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 14:00

    +12 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +4 C

  • Chorshanba, 03

    +11 +20

  • Payshanba, 04

    +8 +20

  • Juma, 05

    +8 +20

  • Shanba, 06

    +9 +20

  • Yakshanba, 07

    +10 +20

  • Dushanba, 08

    +8 +20

  • Seshanba, 09

    +5 +20

  • Chorshanba, 10

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Наркобеморлар рўйхатида 10 ёшли бола ҳам бор — Ўзбекистон бош наркологи

“Оилада назорат сустлашмоқда” — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош наркологи, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров.
Жамият
21 17:53 | 03.12.2025 17:53

Ishonch.uz мухбири бугунги кунда гиёҳвандликка қарам бўлиб бораётган болалар ва ўсмирлар орасидаги асл вазият билан қизиқди.

–Болалар ва ўсмирларнинг гиёҳвандликка, наркотик моддаларга “ўтириб” қолганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Ҳақиқий рақамлар ҳақида очиғи гапиришга ҳам қўрқаман, сабаби статистика қўрқинчли. Масаланинг яна бир нозик жиҳати ўсмир ёшлар турли психологик ҳолатлардан ўтади. Ота-она ва яқинларнинг нотўғри жазолаши оқибатида ўзини ҳар куйга солиши мумкин. Наркологиядан чиқариш жудаям эҳтиёткорлик талаб қиладиган мураккаб даволаш жараёни ҳисобланади.


Яна бир муҳим ҳолат. Вояга етмаганларнинг наркотик воситаларга қарам бўлиб қолгунча ота-онанинг сезмаслиги фақат болани ўзини айбдор қилиш қанчалик тўғри? Биз мана шу саволни ҳам ўйлашимиз керак.


Бир сўз билан айтганда оиланинг ўзи катта тизим эмасми? Оилада “чегара қўриқчиси” ким? Фарзандингизга “қаерга бораяпсан, қаерда юрибсан” деган чегарани белгилаб беряпсизми? Ёки оиланинг “ички тартиб-интизоми”ни ким назорат қиляпти? Сиз ота-она буни бажаряпсизми ёки йўқми? Фарзандингиз кўчадан боши оғриб, кўзи қизариб кирса, хулқи бирданига ўзгарса, шубҳага бормайсизми? Бу “сигнал”ларни кўрмаган ота-она бошқалардан ўпкаламасин.
Маҳалла, мактаб, оилавий таълим тизимлари, тютор ва психологларнинг вазифаси ҳам болани назорат қилиш, лекин биз бу борада айнан аксинча ҳолатни кўряпмиз. Масалан, бола дарсга кечикса, ўқитувчи хабар бергани учун ота-она “Раҳмат, фарзандимни назорат қилганингиз учун” демаяпти-ку! Аксинча, норозилик билдираётган ҳолатлар бўляпти.


Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион. Наркологик диспансер ўринлари 2400 ўринга мўлжалланган. Беморлар сони мавжуд ўриндан анча юқори. Бу рақамларнинг ўзи вазият қанчалик жиддийлигини кўрсатади.


Шунинг учун наркологик ёрдам сифатини ошириш бу фақат шифокорларнинг эмас, балки жамиятнинг, жамоатчиликнинг, ҳар бир оиланинг иши.
Бугун сall-марказлар ташкил этилган. Ҳеч кимдан “анализ топшир, диспансерга қўямиз” дейилмайди. Биз шуни хоҳлаймизки, ота-она бемалол фарзанди билан шифокорга бориши, ёрдамини олиши керак.


Афсуски, 2025 йилнинг 9 ойи давомида наркологик рўйхатда 10 нафар вояга етмаган бемор қайд этилган. Уларнинг ўртача ёши — 17 ёш. Бундан ташқари, 15–16 ёшдаги уч нафар ўсмир наркотик заҳарланиш ташхиси билан рўйхатга олинган.


Ўсмирлик ёши тиббиётда 11 ёшдан бошланади. Аммо фарзанд билан ишлашни айнан шу ёшдан эмас, ундан аввал бошлаш зарур. Беморларимиз орасида 10 ёшли ўсмирнинг ҳам борлиги жудаям ачинарли. Диспансер ҳисобида турган наркобеморларнинг 60 фоизи катталар, яъни 46−60 ёшлилар ҳисобланади. Аммо охирги йилларда гиёҳвандликка янги чалинган шахслар орасида 25−30 ёшли беморлар сони кўпайиб боряпти.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5329 16:57 | 05.08.2023