Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 774.34-10.63

  • EUR

    13 848.6617.88

  • RUB

    132.170.72

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +11 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +11 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 31-October

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +11 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +11 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 31

    +4 +20

  • Juma, 01

    +6 +20

  • Shanba, 02

    +6 +20

  • Yakshanba, 03

    +8 +20

  • Dushanba, 04

    +12 +20

  • Seshanba, 05

    +12 +20

  • Chorshanba, 06

    +9 +20

  • Payshanba, 07

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"GREEN CARD ютган қизларга уйланмоқчи бўлган йигитлар кўп"- мутахассис

Ҳар йили 3 октябрдан бошлаб навбатдаги Грин кард учун лотереядан рўйхатдан ўтиш бошланади ва бу жорий йилнинг 7 ноябригача давом этади.
221 19:54 | 28.10.2024 19:54

АҚШга кўчиб ўтишнинг бир неча йўллари мавжуд. Уларнинг энг соддаси — махсус лотереяда қатнашиш.
Лотереяда иштирок этиш учун мактабни тамомлаган бўлиш, суратга тушиш ва грин кард аризасини тўғри тўлдириш кифоя. Жараён давомида хато қилмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Ўзи умуман анкетани мустақил тўлдирса бўладими? Омади келиб, ютуқ чиқди дейлик, кейин қандай босқичлардан ўтиш керак? Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида, мутахассис Алишер Ўлмасовга мурожаат қилдик.


Грин кард ҳақида


АҚШнинг миллатлар хилма-хиллигини таъминлаш бўйича Diversity Visa Program (“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси”) дастури Қўшма Штатларга охирги 5 йилда иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатлардан 50 000 кишига АҚШда доимий яшаш учун виза олиш ҳуқуқини беради. Ўзбекистон ҳам АҚШга иммиграция даражаси кам давлатлар рўйхатидан тушмай турибди ҳозирча. 1986 йилда NP-5 дастури сифатида пайдо бўлган ушбу имконият 1990 йилдан бери ҳозирги шаклда давом этмоқда. DV лотереяси ғолиблари компютер дастури орқали тасодифий усулда танланади. Бироқ бу осон йўл орқали ютуқ чиқиш эҳтимоли ҳар қандай лотереядан ёмонроқ: уни ҳар йили 11 миллиондан ортиқ одам ўйнайди ва уларнинг 50 минг нафарига виза раво кўрилади, холос. Демак ютуқ чиқиш эҳтимоли 200 тадан 1 га тенг.


Лотерея жараёни жараёнида кўпчилик одамларда янги ташвиш ва янги умидлар пайдо бўлади. Жорий йил май ойида АҚШ ҳукуматининг 2023 йил учун лотереяси жавоблари чиққан эди. Ушбу лотерея ютуғининг 5 минг 511 таси ўзбекистонликларга насиб қилган. Бироқ Украина-Россия можароси, АҚШ ҳукумати, хусусан, давлат департаменти фаолиятидаги айрим муаммолар, қолаверса, виза олиш учун АҚШ консуллигига навбатга турган талабгорларнинг кўплиги боис, кўпчилик визага суҳбатга ҳам киришга улгурмади, умид ва қувончлари саробга айланди.


Ўзбекистонликлар “Грин кард”га катта қизиқиш билан билдиради. Боиси, ўтган йиллар давомида АҚШга виза олганларнинг нолегал тарзда қолиб кетиш ҳолатлари шу қадар кўп бўлганки, АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик виза талабгорларига потенсиал ҳуқуқбузар сифатида қарайди. Қолаверса, ривожланмаган давлат фуқароларига виза берилса, уларнинг АҚШда қолиб кетиш эҳтимоллари жуда катта. Маълумотларга кўра, 2022 йилда АҚШ визасидан рад жавоби олганлар Тожикистонда – 57,93 фоиз, Ўзбекистонда – 47,04 фоиз, Қозоғистонда - 44,02, Қирғизистонда – 37,85, Туркманистонда – 35,69 фоизни ташкил этган. Яъни АҚШга бориш учун рухсат сўраган ўзбекистонликларнинг тенг ярмига рад жавоби берилган.


Ютуқдан кейин нима қилиш керак?


Грин кард лотереясида ғолиб бўлиш ҳали суҳбатга таклиф қилинишингизни кафолатламайди. Грин кард дастури 55 мингта виза берилгандан кейин ёпилади, лекин лотерея ғолиблари одатда бундан кўпроқ бўлади. Шунинг учун ҳар бир ғолибга индивидуал рақам берилади ва ҳар ой Давлат департаменти виза бюллетенини эълон қилади. Бюллетен орқали ҳар бир минтақа учун юқори чегаралар – "cаsе" рақами (cut-off) кўрсатилади. Фақат шу чегарадан паст рақамга эга бўлганлар суҳбатга таклиф қилинади. Чегарадан юқори рақамга эга бўлганлар навбатини кутишади. Агар бюллетен "cуррент" статусини кўрсатса, бу шу минтақадаги барча иштирокчилар суҳбатга таклиф қилинишини англатади.


Грин кард дастурига ким ариза топшира олади?


Ариза топширувчилар АҚШнинг 12 йиллик таълим тизимига мос келувчи бошланғич ва ўрта таълимни битирган бўлишлари лозим. Ўзбекистон учун бу умумтаълим мактабларида 11-синфни битирганлар ёки лицей ва коллеж битирувчилари ҳисобланади.


Ёки ариза топширмоқчи бўлган шахс сўнгги беш йил ичида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.


Феруза Раҳимова,
Мирнодир Миракмалов
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид