Ходим ўзи хоҳлаб,  ариза ёзса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкинми?

09:54 | 14.08.2026
342
Ходим ўзи хоҳлаб,  ариза ёзса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкинми?
Катталаштириш

Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради:

Йўқ, мумкин эмас. Чунки, МКнинг 111-моддаси 1-қисмига кўра, агар муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса, ходим билан ушбу шартномани тузиш асослидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 15-бандига кўра:

меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги (МКнинг 158-моддаси) сабабли бекор қилинишининг қонунийлиги тўғрисидаги низоларни кўришда судлар қуйидаги ҳолатларга эътиборини қаратмоғи лозим:

Муддатли меҳнат шартномаси ходим билан асосли ҳолда тузилганми, яъни меҳнат шартномаси тузишда МКнинг 111, 112, 113-моддалари талаблари ҳисобга олинганми?

МК 112, 113-моддаларида ходимнинг хоҳишига кўра мудддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ёки тузиш мумкин бўлган ҳолатлар назарда тутилмаган.

Демак, МК 112, 113-моддаларида назарда тутилган асослардан бошқа ҳолатларда ходим ўзи хоҳлаган тақдирда ҳам муддатли меҳнат шартномаси тузиш асоссиз ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 16, 105-моддаларига кўра, меҳнат шартномасига ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритиш тақиқланади. Ҳаттоки, ходим рози бўлган бўлса-да, бу шартлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади