Ходимлар билим ва салоҳиятини “Заковат” беллашувида синовдан ўтказди

Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамкорлигида ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган беллашувда жамоалар ўз билимлари, топқирлиги, зукколиги ва бирдамлигини намоён этдилар. Ҳар бир савол иштирокчилардан чуқур мушоҳада, мантиқий таҳлил, тезкорлик ва ноодатий фикрлашни талаб қилди.

Ўйин давомида жамоалар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланиб, ҳар бир тўғри жавоб ва муҳим очко учун кураш олиб борилди.
Беллашув якунларига кўра, ўринлар қуйидагича белгиланди:
1-ўрин — Гидрометеорология хизмати агентлигининг “Узгидромет” жамоаси;
2-ўрин — Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг “ГмИТИ” жамоаси;
3-ўрин — “Горизонт” жамоаси.
Ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланиб, иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.







