Ходимлар ишдан бир соат эрта кетиш ҳуқуқига эга бўлади?

Барча ходимлар учун байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш ёки смена камида 1 соатга қисқартирилади. Яъни масалан, одатда 18:00 да тугайдиган иш куни байрам арафасида камида 17:00 да тугаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 187-моддасида белгиланган.
Шунингдек, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлга болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Аёлнинг хоҳишига кўра, бу танаффуслар иш кунининг охирига кўчирилиши ва натижада иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин. Бу ҳозирги Меҳнат кодексида 407-модда билан тартибга солинган.
Аммо бу “автоматик равишда айнан 1 соат эрта кетади” дегани эмас.
Танаффуснинг давомийлиги боланинг сони ва қонундаги тартибга боғлиқ. Бир бола бўлса, ҳар 3 соатда камида 30 дақиқа, икки ёки ундан ортиқ икки ёшга тўлмаган бола бўлса танаффус камида 1 соат.
Меҳнатга оид ҳуқуқларингизни биз билан ўрганинг.
Обуна бўлишни ва яқинларингизга юборишни унутманг!







