Валюта UZS
  • USD

    12 025.33-31.99

  • EUR

    14 162.23-30.44

  • RUB

    155.250.09

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 02-January

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Juma, 02

    +8 +20

  • Shanba, 03

    +11 +20

  • Yakshanba, 04

    +6 +20

  • Dushanba, 05

    +7 +20

  • Seshanba, 06

    +5 +20

  • Chorshanba, 07

    +4 +20

  • Payshanba, 08

    +3 +20

  • Juma, 09

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хонадонининг полини бузиб, ертўлага йўл очган фуқаро жавобгарликка тортилди

Андижон шаҳрининг Навоий шоҳкўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро яшаш хонадонининг пол қисмини тешиб, ертўлага олиб тушувчи зина ўрнатганлиги учун судда жавобгар бўлди. Ishonch.uz мухбири фуқаролик ишлари бўйича суднинг ушбу низога дохил қарори билан танишди.
464 11:45 | 27.12.2025 11:45

Маълум бўлишича, фуқаро Ҳ.У.нинг ўзига тегишли хонадоннинг пол қисмидаги бетон ораёпмани ўзбошимчалик билан бузганлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси эътиборини тортган. Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузганлиги учун фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 159-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилган ҳамда бетон плитани аввалги ҳолига келтириб, қонун бузилишини бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.


Мулкдор кўрсатмани бажаришдан бош тортгач, инспекция судга даъво билан мурожаат қилади. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, ўзбошимчалик билан ўрнатилган зинапоя жавобгар ҳисобидан буздирилиши, хонадон ва ер тўла ўртасида очилган йўл беркитилиши ҳамда бетон ораёпма ўз ҳолига келтирилиши белгиланган. Фуқаро қарордан норози бўлиб, юқори судга шикоят йўллаган бўлса-да, Андижон вилояти судининг апелляция инстанцияси қуйи суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Суд ажримининг асослантирувчи қисмида “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасига кўра, жой мулкдори: жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришни фақат жойнинг қулайлигини ошириш мақсадида, бинонинг ва муҳандислик коммуникацияларининг конструктив схемасини бузмаган ҳолда, бинонинг, муҳандислик коммуникацияларининг олд томони ва ташқи кўриниши архитектурасини ёмонлаштирмаган ҳолда амалга ошириши, бунда бинонинг таянч қобилияти ва зилзилага бардошлилиги пасайишига йўл қўймаслиги, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини сақлаш бўйича талабларга санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ риоя этиши шартлигига алоҳида урғу берилган.


Нурилло Нўъмонов,
“Ishonch.uz”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид