Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +27 +20

  • Payshanba, 20

    +29 +20

  • Juma, 21

    +28 +20

  • Shanba, 22

    +28 +20

  • Yakshanba, 23

    +29 +20

  • Dushanba, 24

    +29 +20

  • Seshanba, 25

    +27 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ҳисорак” воқеаси ахборот вакууми ва тизимсизликни яна бир бор исботлади

“Ҳисорак” сув омбори билан ташвишли хабарлар шукрки, тасдиғини топмади, бирор ҳудудни сув босмади, ҳеч ким жабрланмади. Аммо ҳолат бундай вазиятларда аниқ тизимнинг йўқлиги, бирор амалдор жавобгарликни зиммасига ололмаслиги ва энг муҳими – зарур ахборот танқислиги юзага келишини кўрсатди.
Жамият
578 13:00 | 11.06.2024 13:00

Келинг, хронологияга эътибор қаратамиз. “Ҳисорак” сув омбори ҳақидаги илк хабарлар 10 июнь куни соат тахминан 17.00 атрофида тарқала бошлади. Дастлаб шунчаки сув сизиб чиқаётгани ҳақидаги гап-сўзлар аста-секин кучайиб бориб, тўғон ёрилганига ва катта сув пастга қараб эниб бораётгани ҳақидаги ваҳималарга айланди.


Кўп ўтмай ўша нуқтадан олинган видеолар ҳам пешма-пеш пайдо бўлди: уларга қаралса ва маҳаллий аҳолининг реакцияси кузатилса, ўта катта ҳажмда сув отилиб чиқаётгани, бундай ҳажм олдинги йилларда кузатилмаганини англаш мумкин.


Ҳудуд аҳолисининг шошилинч ва оммавий равишда қочишига оид хабарлар тахминан 20.00 дан кейин кела бошлади. Албатта, бундан олдин ҳам кетганлар бор эди. Аммо кўпчилик бирваракайига жўнаши илк хабарлардан бир неча соат кейин кузатилди. Яъни аҳоли дарҳол ваҳимага тушмади, сабр билан кузатиб турди. Бироқ сарлавҳадаги муаммолар аниқ бўй кўрсатди: бирор арзирли расмийнинг аниқ ахборот бермаслиги, вазиятни тушунтирмаслиги ва узуқ-юлуқ ҳамда ишончсиз хабарлар фонида одамларда туғилган саросима барибир ўз ишини қилди.


Бу бежиз эмасди. Шундоқ ҳам сув балосини яхши англайдиган халқимиз яқин тарихда бу офат билан тўқнашиб улгурган, Сардоба фожиаси ҳали унут бўлмаганди. Ўзи сув омборлари биқинида доим ҳадик билан яшайдиганлар учун бундай вазиятда ҳар қандай гап асосли туюлиши табиий.


Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Ҳисорак” сув омборига тегишли илк расмий хабари воқеалар шамолидан тахминан 6 соат ўтиб, соат 23:25 да эълон қилинди. Унда авария ҳолати тан олинган ва сув сизиб чиқиш кузатилгани расман қайд этилган.


Эълонда вазият тўлиқ назоратда эканлиги таъкидланган бўлса-да, бу акс таъсир қилди – ҳадик саросимага, оддий гап ҳам ваҳимага айланиб кетди ва олатасир қочиш бошланди. Шундан кейин яна бир соат ўтиб, Шаҳрисабз туман ҳокими ва вилоят ФВБ раҳбари видеочиқиш қилиб, барча ваҳималар асоссиз эканлигини билдиришди.


Ҳаммаси хайрли якунланган бўлса, муаммо нимада?


1. Ахборот вакууми


Расмийлар воқеа ҳақида хабар топишлари билан ҳудудга тезкор етиб борганларига шубҳа йўқ. Лекин мана шу жараёнларнинг ёритиб борилмаслиги, масалан, “Ҳоким етиб борди ва мана шундай деди” каби ахборотнинг йўқлиги ваҳималар пайдо бўлишига асосий сабаб бўлди;


2. Бошқарувнинг ҳаддан зиёд марказлашуви


Бундай пайтларда раҳбарлар ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишни ўрганишлари лозим. Аниқки, бу вазиятда ҳамма юқорининг буйруғини кутган. Якуний видео, яъни туман ҳокими ва бошқарма бошлиғининг баёноти ҳам вилоятдан келган кўрсатма асосида янграган;


3. Режалаштирилган ишлар эълон қилинмаслиги


Катта эҳтимол билан вулқондек отилаётган улкан ҳажмдаги сув бу йилги ёғин-сочинли йилнинг ҳосиласи. Яъни бундай ташламалар ҳар йили амалга оширилган, аммо сезиларли бўлмаган. Тоғдек сувнинг отилиб туриши ҳар қандай инсонда ваҳима уйғотишини кўра билмаган мутахассислар йўқлиги аён бўлди-қолди;


4. Бундай вазиятларда аниқ қўлланма йўқлиги


Ҳатто “Сардоба” фожиасидан кейин ҳам аниқ қўлланма асосида ишланмаётгани жуда ғалати. Яъни бундай вазиятларда ким биринчи воқеа жойига етиб бориши керак? Ўрганиш бўйича тезкор комиссияга кимлар кириши, у қандай хулосалар бериши зарур? Энг муҳими – эвакуация бўйича қарор ким томонидан ва қанча вақтда чиқарилади?


5. Ваҳима тарқатмасликка чақириқнинг ўзи ваҳима


Вазият бўйича узил-кесил тасаввур пайдо бўлганидан кейин барча расмийлар “Ваҳима қилманглар” позициясига ўтиб олишди. Ҳозир яна бир ҳадик бор – ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар аҳоли орасидан “Асоссиз хабар тарқатганлар”ни овлашга киришиб кетишмаса бас.


Ҳар кимнинг боласи ўзига азиз, ота-онаси ўзига табаррук. Бир инсон уйини шоша-пиша ташлаб чиқиш қарорига келиши осон эмас. Айниқса, минг машаққат билан топган мол-мулкини ташлаб. Демак, бундай пайтда “Ваҳима кўтарган” аҳолини айблашни эмас, саросимага асос бўлган вазиятни, уни туғдирган воқеалар силсиласини синчиклаб ўрганиш зарур.


Лекин бундай қилинмаса керак, иш битди, ҳаммаси тинчиди, яна бундай ҳолат туғилгунча ким бор, ким йўқ?..


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0