Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 969.84-15.48

  • EUR

    13 436.75-74.48

  • RUB

    133.971.75

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 07-February

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Juma, 07

    +12 +20

  • Shanba, 08

    +9 +20

  • Yakshanba, 09

    +6 +20

  • Dushanba, 10

    +4 +20

  • Seshanba, 11

    +2 +20

  • Chorshanba, 12

    +3 +20

  • Payshanba, 13

    +5 +20

  • Juma, 14

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Истаган жойда ухлашга ва кийимини кир қилишга имкон бериладиган боғчалар

Халқаро тажриба
153 16:34 | 03.02.2025 16:34


Сўнги йилларда юртимизда болалар тарбияси, хусусан, болалар боғчаларига эътибор жонланди. Аммо, шунга қарамай, тарбиячилар томонидан болаларга нисбатан амалга оширилган ҳатти-ҳаракатлар шов-шув ва дилхираликларга сабаб бўлиб турибди. Ishonch.uz мухбири болалар боғчалари бўйича халқаро тажрибани ўрганди. Хўш, ривожланган давлатлардаги тарбия муассасалари қандай фаолият олиб боради? Уларнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Қуйидаги мақолада Италия, Германия, Испания, Финляндия, Буюк Британия, Швеция ва Исроил каби давлатлар мисолида бу саволларга жавоб изладик.


Гeрмания


Германияда болалар боғчага бориши мажбурий эмас. Тўлов ота-оналарнинг иш ҳақига боғлиқ. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга болаларни боғчага жўнатиш учун имтиёзлар берилган. Бу давлатдаги боғчаларнинг ўзига хослиги тарбия муассасаларида уларга ҳеч қандай дарслар ўтилмаслигидир. Чунки, бу мамлакатда болалар ортиқча босимларсиз ўсиши керак, деган тушунча қабул қилинган. Шунинг учун ҳам болалар барча муҳим билимларни фақат мактабда ўзлаштиради. Бундан ташқари, Германия боғчаларида мулоқотга кўп вақт ажратилади. Тарбиячилар болаларнинг мулоқот қобилиятларига эътибор бериб, уларга бағрикенглик, қийин вазиятлардан чиқиш йўлини топиш ва атрофдагиларга ғамхўрлик кўрсатиш хусусиятларини шакллантиришга аҳамият беради.


Испания


Испанияда болалар уч ёшдан бошлаб боғчага берилади, агар бола боғчага бормаса, ота-оналар сабабни шаҳар ҳокимлигига тушунтиришлари керак. Бу давлатда мажбурий болалар боғчасига бориш тушунчаси ҳам мавжуд. Унга кўра, мажбурий боғча олти ёшдан бошланади. У ерда болалар асосан, бошланғич мактабга тайёрланади. Буни қарангки, мабодо ота-она болани бу ёшда ўқитиш учун бермаган бўлса, жавобгарликка тортилиши мумкин.


Швeция


Бу мамлакатда ҳам мактабгача таълим муассасалари хусусий ва давлат боғчаларига бўлинган. Иккала тур ҳам тўловли. Нарх оиланинг даромадига қараб ўзгаради. Агар ота-оналарнинг боғча учун тўлов қилишига имкони бўлмаса, давлат маблағ билан таъминлайди, лекин бу ҳолатда болалар боғчада камроқ вақт қолади. Шунингдек, мамлакатда икки ёки ундан ортиқ болали оилалар учун имтиёзлар мавжуд. Бунда иккинчи ва ундан кейинги болаларни боғчага юбориш давлат томонидан амалга оширилади ёки ота-оналарга бу учун каттагина чегирма берилади. Боғчаларда болаларнинг жисмоний ривожланишига урғу берилган. Улар кўп вақтларини очиқ ҳавода, ўйин ёки ўқишда ўтказади. Швеция боғчаларининг ноодатийлиги кўп ҳолларда болаларга кўлмаклардан ўтишга, ерга ётишга ва ҳатто усти-бошини ифлос қилишга ҳам рухсат берилади. «Бахтли бола – ифлос бола» дейишади, улар. Эҳтимол, мазкур тарбия усули боланинг эркинлиги, ўз истак-хоҳишларини ифодалай олиши белгисидир.


Италия


Бу мамлакатда болалар уч ёшдан кейин боғчага юборилади. Унгача улар ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан уйда қолади. Боғчалар икки турга бўлинган: хусусий ва давлат. Кўпинча ота-оналар давлат боғчаларини афзал кўради, аммо қизиғи, хусусийдан кўра, давлат боғчаларидаги тўлов қимматроқ. Ота-оналар болаларни одатда соат 16:30 да уйга олиб кетишади, бироқ болалар соат 18:30 гача боғчада қолиш ҳуқуқига эга. Фақат бундай имтиёз учун ота-онага ишдан берилган сертификат керак, шунингдек, қўшимча тўлов ҳам амалга оширилиши зарур. Ёзда эса мактабгача таълим муассасалари ёпилади. Лекин бу вақтда қўшимча ҳақ эвазига июль ва август ойларида болалар боғчага бориши мумкин. Кичкина италияликлар боғчаларда қўшиқ айтади, расм чизади ва рақсга тушади. Шунингдек, бу давлат боғчаларида тузилган дастур болаларнинг инглиз тилини ўрганишини ҳам ўз ичига олади.


Финля ндия


Финляндияда болалар асосан давлат боғчаларига берилади. Аммо қизиғи, агар ота-онанинг боғча борасидаги танлови хусусий муассасага тўғри келган бўлса, давлат харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади.


Бола боғчага қадам қўйишдан олдин, тарбиячи индивидуал ривожланиш режасини тузиши ва боланинг режими, одатлари ва овқатланиши ҳақида билиш учун бола яшайдиган уйга келиши керак. Шунингдек, Финляндия боғчаларида ҳеч қандай чекловлар йўқ: асосий вазифа болаларнинг бошқаларга ва ўзига зарар келтирмаслиги, холос. Швециядаги каби Финляндияда ҳам болалар боғчаларда эркин улғаяди. Масалан, бу ерда болалар ерга ётишлари мумкин ва бу «қилмиш» учун болани уришишмайди, ҳолатга табиий қаралади.


Буюк Британия


Буюк Британияда болалар боғчаларга тўққиз ойликдан бошлаб қабул қилинади. Боғчалар 6:15 да очилиб, 17:00 да ёпилади. Буюк Британияда мутлақо бепул жамоат боғчалари ҳам мавжуд бўлиб, бундай муассасаларга болалар уч ёшдан бошлаб қабул қилинади. Болани боғчада кунига ўн беш соатгача қолдиришга рухсат берилган. Шунингдек, ҳатто ота-онаси ноқонуний равишда мамлакатда бўлган болалар ҳам бундай боғчаларга боришлари мумкин. Буюк Британиядаги хусусий боғчалар жуда қиммат. Уларда болалар боғча таомларидан ташқари, уйидан бериб юборилган газак гамбургер ва бошқа зарарли нарсаларни ҳам ейиши мумкин. Бу давлатдаги боғчаларнинг ўзига хослиги кундузги уйқу амалда қўлланилмайди. Яъни, мажбурлаб ухлатиш, «уйқу вақти» деган тушунчалар йўқ. Шунингдек, бола ўзи истаса, ухлаши мумкин ва хоҳлаган жойда ухлаб қолишига ҳам тўсқинлик йўқ. Масалан, ҳатто ўйин хонасида ҳам.


Исроил


Исроилда болалар боғчалари йилига ўн икки ой ишлайди. Фақат август ойининг охиридагина икки ҳафталик таътил белгиланган, холос. Болалар муассасалари якшанбадан пайшанбагача соат 7:00 дан 17:00 гача, жума кунлари эса соат 7:00 дан 12:30 гача фаолият олиб боради. Бу давлатдаги боғчаларда ҳар бир гуруҳда саккиздан йигирма тўрттагача болалар тарбияланади. Битта тарбиячи 10 нафаргача болага қараши керак. Бола уч ёшдан бошлаб давлат боғчаларига берилиши мумкин. Боғчалардаги турли таълимлар мутлақо бепул, лекин улар фақат тушликкача фаолият кўрсатади. Болалар, шунингдек, ритм, мусиқа, инглиз тили, йога ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам қўшимча сабоқлар олиши мумкин.


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид