Ижодкорларга ипотека, ижара ва тиббий суғурта харажатлари учун давлат кўмаги берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарори билан маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари тасдиқланди.

09:57 | 13.11.2026
•
12
Ижодкорларга ипотека, ижара ва тиббий суғурта харажатлари учун давлат кўмаги берилади
Катталаштириш

Унга кўра, ҳар йили уй-жойга муҳтож 1 000 нафар ижодкорга бирламчи бозордан квартира олиш учун иш стажига қараб (15 фоиздан 35 фоизгача) белгиланган бошланғич бадалнинг ярми ҳамда кредит фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан юқори қисми дастлабки беш йил давомида Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Шунингдек, бошқа ҳудудга ишлаш учун борган ва ўша ерда уй-жойи бўлмаган ижодкорларга Тошкент шаҳрида ойига 6 БҲМгача, ҳудудларда эса 4 БҲМгача ижара компенсацияси ажратилади.

Бундан ташқари, ҳар йили 2 000 нафар соҳа вакилининг ихтиёрий тиббий суғурта бадалининг 50 фоизи (50 БҲМдан ошмаган қисми) давлат томонидан тўлаб берилади, миллий чолғу асбобларини харид қилган фуқароларга эса «Soliq» иловаси орқали 30 фоизгача (1 БҲМдан 2,5 БҲМгача) кешбэк қайтарилади.

Ҳудудларда маданий ҳаётни жонлантириш мақсадида вилоят марказларидан ташқарида 1 000 тадан ортиқ чипта сотган концерт ташкилотчиларига билетлар қийматининг 20 фоизи, театр спектакллари учун эса ҳар бир сотилган чиптага 10 минг сўмдан (очиқ ҳаводаги намойишлар учун 20 минг сўмдан) субсидия берилиши белгиланди.

Президентнинг ПФ–103-сон Фармони ижроси доирасида ташкил этилган «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармасига эса ҳар йили бюджетдан камида 200 миллиард сўм ажратилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади