Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 686.714.92

  • EUR

    14 004.86-18.66

  • RUB

    139.09-1.02

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-September

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 10

    +25 +20

  • Chorshanba, 11

    +26 +20

  • Payshanba, 12

    +26 +20

  • Juma, 13

    +25 +20

  • Shanba, 14

    +25 +20

  • Yakshanba, 15

    +25 +20

  • Dushanba, 16

    +25 +20

  • Seshanba, 17

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ижтимоий норма” аҳолини тежамкорликка ўргатдими?

Электр ва табиий газ истеъмоли учун ижтимоий нормадан ортган ҳар бир қисмига алоҳида тўлов жорий этилгач, одамлар тежамкорликка ўтдими ёки йўқми, деган масала кун тартибига чиқди.
Жамият
395 17:43 | 08.08.2024 17:43

Янги тизим амалиётга жорий қилинганига ҳам уч ой бўляпти. Хўш, шу давр мобайнида аҳолининг электр энергиясидан фойдаланиш маданияти ошдими? Одамлар электр энергиясини тежаб ишлатяптими?


Қуйида айрим юртдошларимизнинг айни шу масалада билдирган фикр-мулоҳазаларини келтиряпмиз:



Расул Негматов:


– Ёш оиламиз, икки нафар фарзандимиз бор. Янги уйлардан харид қилганмиз. Биласиз, ҳозирги уйлар марказий иссиқлик таъминотига уланмаган. Сув махсус ускуна орқали иситилади. Электр энергияга норма қўлланилгач, аёлим токка қўшиб, сувни ҳам тежаб ишлатадиган бўлди.


Ўтган ой кондиционерни кўпроқ ишлатдик. Шу боис харажатимиз ижтимоий нормадан ошиб кетди. Уйда музлаткич, кир ювиш машинаси, дазмол, телевизор, wi-fi қурилмаси ва иситиш мосламаси бор.



Анвар Карриев:


– Оилада 9 кишимиз. Очиғи, ижтимоий норма оиламизга урвоқ ҳам бўлаётгани йўқ. Масалан, ўтган ойда истеъмол харажатимиз 850 кВт/соат бўпти. Битта хонадонда яшовчи кўп оилаларнинг ҳар бирига электр энергияси бўйича алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштириляпти, деган хабарга кўзим тушди. Бироқ бу қачон амалга оширилади, буниси менга қоронғи. Ҳар ҳолда бир том остида икки-учталаб оила яшаётган ҳолатлар кўп. Ижтимоий нормани жорий қилиш чоғида мана шу жиҳатлар инобатга олинмагани менингча, адолатсизлик.



Тоҳир Ўринбоев:


– Умуман олганда, ижтимоий норма жорий этилгани тўғри бўлди. Бу амалиёт кўплаб давлатларда бор. Европада ўқиганман. Ўша кезларнда биз барча ресурсларимизни тежамай ишлатишимизни англаб етганман. Мамлакатга қайтгач, ҳаддан ортиқ исрофгарчиликдан хунобим ошган. Ичимлик сувига машина ювамиз. Чироқ ва газни ҳуда-беҳудага ёқиб қўямиз. Ижтимоий норма ҳаммасини жой-жойига қўяр, балки. Одамлар ортиқча пул тўлашни бошласа, тежашни бошлар.



Мақсуд Ҳамроев:


– Электр энергиясининг нархи ошгани менга заррача таъсир қилгани йўқ. Сабаби олдин ҳам 180-200 кВт/соат атрофида электр энергия ишлатардим, ҳозир ҳам шундай. Фикримча, ёз ва қиш фаслида аҳолининг истеъмолга бўлган талаби ортади. Шунинг учун ижтимоий нормани бироз кўтариш тарафдориман.



Дилшод Элдоров:


– Ижтимоий норма қўлланмасидан аввал бир ойда 350-400 кВт/соат электр энергияси ишлатардим. Бунинг учун 100-110 минг сўм атрофида тўлов қилардим. Ҳозир ҳам шунча электр ёқяпман, тўлов ҳам шунга яраша бўляпти. Кўп қаватли уйда яшаганимиз боис электрни тежашнинг иложи йўқ. агар бундан ортиқ тежайдиган бўлсак, ғижим кўйлак кийишга, ҳафтада бир чўмилишга, ифлос уйда яшашга тўғри келади. Чунки кўп қаватли уйларда рисоладагидек яшаш учун электр токи сув ва ҳаводек зарур.



Чарос Холдорова:


– Халқимизнинг асосий қатлами шундоқ ҳам иқтисодий қийинчиликда яшамоқда. Айниқса, деҳқончилик ортидан кун кечираётганларнинг аҳволи анча танг. Шундай бир вазиятда ижтимоий норма ўлганнинг устига тепгандек бўляпти. Кўпчилик экин-текинга қўл силтаб, хорижга ишлагани кетмоқда. Аслида ижтимоий норма жорий қилинмасдан олдин ҳам электрга пул тўлашга қийналаётган оилалар бор эди. Ҳозир уларнинг аҳволи қандай кечяпти? Масъуллар масаланинг шу тарафларини ҳам инобатга олса, адолатдан бўлар эди, назаримда.



Эслатиб ўтамиз, ижтимоий норма деганда аҳоли томонидан имтиёзли ставкада тўланадиган миқдор тушунилади. Белгиланган меъёргача электр энергияси ёки газ нисбатан арзон (имтиёзли) нархда, ушбу меъёрдан юқори бўлса, бозор нархларида сотилади.


Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий (ижтимоий меъёр доирасида) нархи 295 сўмдан 450 сўмга (+52,5 фоиз), 1 кубометр газ – 380 сўмдан 650 сўмга (+71 фоиз) ошди. Истеъмол ҳажмининг ошиши билан тариф сезиларли даражада ошгани кўпгина эътирозларга сабаб бўлган эди. Иқтисодчилар бу ҳолатни норма, деб қабул қилган ва бунга аллақачон ўтиш кераклигини таъкидлашганди.


Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 апрелдан тарифлар яна ошади. Унга кўра, аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий қиймати 33,3 фоизга – 600 сўмгача, газ учун – 53,8 фоизга, 1000 сўмгача ошади.



Феруза РАҲИМОВА


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0