Валюта UZS
  • USD

    12 099.7215.62

  • EUR

    14 223.2225.61

  • RUB

    148.902.18

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-October

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • Juma, 03

    +11 +20

  • Shanba, 04

    +14 +20

  • Yakshanba, 05

    +9 +20

  • Dushanba, 06

    +12 +20

  • Seshanba, 07

    +12 +20

  • Chorshanba, 08

    +14 +20

  • Payshanba, 09

    +12 +20

  • Juma, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Касаба уюшма талабини писанд қилмаган  тиббиёт муассасаси судда икки марта ютқазди

Хива туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида навбатчи ҳамшира сифатида ишлаб келаётган Гулшод Исмоилова иш ҳақи бошқаларникидан кам тўланаётганини ҳақида  бухгалтерияга бир неча бор шикоят қилди, лекин натижа бўлмади.
227 14:46 | 24.09.2025 14:46

Шундан сўнг Гулшод соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашига мурожаат йўллади. Текширишда 2020 йилдан 2024 йилга қадар унга 12,8 миллион сўм кам тўлангани аниқланди.


Хоразм вилояти меҳнат ҳуқуқ инспектори тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига ходимга ушбу пулни тўлаб бериш ҳақида кўрсатма берди, аммо масъуллар бажаришни рад этди.
Шу сабабли ходимнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида иш судга оширилди.
2025 йил 16 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди ходим фойдасига қарор чиқарди ва тиббиёт бирлашмасидан жами 41,2 миллион сўм ундириш белгиланди. Тўланмаган иш ҳақидан ташқари, кечиктирилган тўловлар учун 26 392 672 сўм компенсация, 2000 000 сўм маънавий зарар ҳам тўланиши кўрсатилди.


Тиббиёт бирлашмаси бу сафар ҳам пул тўламаслик илинжида апелляция шикояти билан вилоят судига мурожаат қилди, аммо фойдаси бўлмади. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди қарори ўзгаришсиз қолдирилди. Натижада, маблағ ходимга тўлиқ тўлаб берилди.


Расулбек Аллаберганов,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид