Валюта UZS
  • USD

    12 084.1016.34

  • EUR

    14 197.6156.61

  • RUB

    146.721.08

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 02-October

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Payshanba, 02

    +14 +20

  • Juma, 03

    +16 +20

  • Shanba, 04

    +18 +20

  • Yakshanba, 05

    +15 +20

  • Dushanba, 06

    +15 +20

  • Seshanba, 07

    +16 +20

  • Chorshanba, 08

    +20 +20

  • Payshanba, 09

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

80 ёшли ўқитувчи ҳақиқатлари

Фидойи, жонкуяр, ҳатто ойлик маошини ҳам мактабдаги харажатларга сарфлаб юборадиган бу ўқитувчи ҳақида бундан 10 йилча бурун эшитгандим. Яна эсимда қолгани – унинг чиройли исм-шарифи эди: Изабелла Акопян.
Жамият
180 22:14 | 30.09.2025 22:14

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида у яна ёдимга тушди. Суриштирдим. У ҳозир ҳам мактабда алгебра ва геометрия фанларидан дарс берар экан. 80 ёшни уриб қўйган ўқитувчининг ғайратига қойил қолдим.



Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган олис “Сурум” маҳалласидаги 37- мактабга кириб борарканман, фақатгина таълим даргоҳларига хос бўлган беғубор муҳит, ўтмишни эслатадаган қандайдир ғалати туйғу қалбимни чулғади. Оқ-қора кийинган, қарилик қаддини бироз эгиб қўйгану, аммо қадамлари шаҳдам ва кўзлари чақнаб турувчи Изабелла опа бизни кулиб қарши олди. 60 йилдан буён битта соҳада ишлаб келаётган бу фахрий устоз билан дилдан суҳбатлашдик.



“Болалигим, ёшлигим Бекободда ўтган”


– Мен 1945 йили Кавказ ўлкасида туғилганман, 4 ёшга тўлгунимча ўша ерда яшаганмиз. Миллатим арман, 1949 йил Ўзбекистонга, Бекобод туманига кўчиб келганмиз, – дейди Изабелла опа. – Қўни-қўшниларнинг меҳрибонлиги туфайли улар билан туғишгандек аҳил-иноқ бўлиб кетганмиз.


Бекободдаги Маяковский номли мактабни тамомлагач, Ереван давлат университетининг Кибернетика факультетига ўқишга кирдим. Таҳсилни тугатгач, яна қадрдон Бекободимга қайтдим. Шундай қилиб, менинг илк ўқитувчилик фаолиятим бошланди.



Раҳбар бўлса-да, уйини таъмирлатмаган


Ўзим ўқиган мактабда салкам 20 йил ишладим. Сўнг оилавий шароитлар туфайли Қуйи Чирчиқ туманининг “Сурум” маҳалласига кўчиб келдик. Бу вақтда икки нафар фарзандим бор эди. Маҳалла ҳудуддаги 37- мактабга ўқитувчи бўлиб ишга кирдим. 1994 йил мактабга директор этиб тайинлашди. Шу лавозимда 2017 йилга қадар ишладим. Биласизми, 20 йилдан ортиқ директор бўлиб ишлаган бўлсам, ўша даврда ҳатто уйимни ҳам таъмирлатмаганман. Чунки мен ҳалол ишлаб топсам-да, раҳбар деган номим бор эди. Атрофга турли гап-сўзлар ўрмалаши тайин эди. Мактабнинг баъзи майда харажатларига ёнимдан пул сарфлаб, уйга ойлик олиб бормаган кунларим ҳам бўлган. Лекин мен бахтиёр эдим, чунки ўзим севган соҳада ишлардим. Уйда ҳам кўпроқ мактаб ҳақида гапираверганимдан яқинларим “Ҳисобчилик мутахассислигинг ҳам борку-я, лекин сен шу ўқитувчиликдан бошқа касбда ишлай олмайсан. Бутун борлиғинг билан ўқитувчисан”, деб кулишарди.


2017 йилдан буён юқори синф ўқувчиларига алгебра ва геометрия фанларидан дарс бериб келяпман.



“Ҳозирги даврни аввалгиси билан солиштириб бўлмайди”


Кейинги йилларда таълим ривожига катта эътибор қаратиляпти. Бир пайтлар мактаб таъмири ва бошқа харажатларга ёнимиздан маблағ сарфлашимизга тўғри келарди. Жамоатчилик ишларига ҳам кўп сонли ходимларга эга – таълим ва тиббиёт тизими жалб этилиши мажбурий эди. Зиммамизга бир дунё ишлар юкланарди...


Ҳозирги даврни аввалгиси билан солиштириб бўлмайди. Ҳудудларда янги қад ростлаган замонавий мактаб бинолари, шинам спорт заллари ва бошқа шароитларни кўриб кўзингиз қувнайди. Пахта терими, атрофни ободонлаштириш ва металл йиғишларда эзилган ўқитувчилар эндиликда ўз устида ишлаб, болаларга дарс беришяпти. Бўш вақтларида қўшимча машғулотлар ўтишлари учун барча шароитлар мавжуд.




“Айрим ҳолатлар юрагимни оғритади...”


Баъзи мактаблардаги жанжалларни эшитиб, ижтимоий тармоқларда гоҳ ўқитувчи ўқувчини, гоҳ ўқувчи ўз устозига қўл кўтарганини кўриб, юрагим оғрийди. Энг ачинарлиси, бунга баъзи ота-оналар ҳам ҳайрихоҳ, видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаш билан овора. Ўзингиз ўйланг, чегара билмас тармоқда юртимиздаги бўлаётган кўнгилсизликларнинг намойиш қилиниши – ўқитувчи деган шарафли номга, қолаверса, бутун мамлакат таълим тизими обрўсига путур етказмайдими?


Бир гапни аниқ айта оламанки, ҳеч бир ўқитувчи болани уриб, унга таълим беришни истамайди. Бунга унинг ҳаққи ҳам йўқ. Лекин бетарбия болалар ҳам йўқ эмас. Ўқитувчи ҳам гоҳо эмоцияга берилиб, ўзини тута олмайди. Шунингдек, интернет ва бошқа ижтимоий тармоқлар ҳам болаларга жуда катта таъсир қилмоқда.


Узоқ йиллик педагог сифатида айтишим мумкинки, агар бола оиласида эътибор, яхши тарбия ва албатта, меҳр кўрса, ҳеч қачон қўрс бўлмайди.



* * *


Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги энг кекса ўқитувчининг суҳбатидан шуни англадимки, ўқитувчи ўқувчининг қалбига йўл топа оладиган, уни илҳомлантирадиган ва ҳаётга тайёрлайдиган бўлиши шарт. Зеро, муаллим ишига меҳр билан ёндашса, дарслар ҳам мазмунли ва қизиқарли бўлади. Ўз қадрини ҳис қилган бола ҳам мактабга иштиёқ билан боради.



Тобора тез ривожланиб бораётган ҳозирги даврда бугунги кун ўқитувчиси фақат китоб ё дарсликдаги маълумот билан чекланиб қолмаслиги, доимий равишда янгиликларни ўрганиши, замонавий методлардан фойдаланиши ва тинмай ўз устида ишлаши, энг муҳими, Изабелла Акопян каби ўз касбини, ўқувчилари ва мактабини севиши керак!



Холида Эгамбердиева,


Ishonch


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

2

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (2)

Феруза Эргашева

16:27 | 01.10.2025

Куйи чирчик тумани Эргашева Феруза Акопян Изабелла Мартиросовнани 1991 йилдан яхши биламан.Бу маколани укиб уша кунлар едимга тушди ва калбимда кандайдир туген бошланди,кузимга эса еш айланди. Устоз мени чиройли табассум Билан самимий кутиб олгани хеч едимдан чикмайди. Хали хануз уша туйгу , устознинг мехрли кузларини куриб турганимдан кувонаман. Хакикий халкпарвар, уз касбининг мохир устаси, чинакам ватанпарвар инсон ,устозим Акопян Изабелла Мартиросовнага таьзимдаман.Доимо сог- саломат булсинлар. Ердамларини, маслахатларини аямай бизларга бош булиб юраверсинлар

Тулаганова Саида

17:59 | 01.10.2025

Мен шу мактабда 2016 йилдан буён фаолият юриб келаман. Изабелла Акопян дек фидойи инсон Бир хамкасб бўлиб ишлаётгаимдан фахрланаман

Mақолага баҳо беринг
0/5

2

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5060 16:57 | 05.08.2023