ТАШКИЛОТ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАНДА ХОДИМЛАР ИШДАН БЎШАТИЛАДИМИ?
Ислоҳотлар, мавжуд ресрусларни модернизация қилиш натижасида бир қатор ташкилотларда мақом ўзгариши ёхуд ташкилот қайтадан ташкил этилиши ҳолатлари мавжуд. Бундай шароитда ўша корхонада ишловчи ходимларни ишдан бўшатиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб беради. Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра ташкилотнинг мулкдори алмашганда, худди шунингдек ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, қўшиб олинганда, бўлинганда, ажралиб чиққанда, ўзгартирилганда) меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади. Айни сабаб билан ходим ишдан бўшатилиши мумкин эмас.
Айтайлик ташкилот қайта ташкил этилиши натижасида штат сони қисқартирилган бўлса, унда фақат қисқартирилган штатдаги ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан бекор қилиниши мумкин.
Жуда кўп ҳолатларда қайта ташкил этилган ташкилот-муассасаларда барча ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалар бекор қилиниб, қайтадан ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини янгидан тузиш ҳолатлари учраяпти. Бу ҳам хато. Ушбу ҳолатда ходимларнинг меҳнат муносабатлари давом эттирилади деган талаб бузилишига йўл қўйилган бўлади.
Фақатгина ходим ихтиёрий тарзда қайта ташкил этилган ташкилотда ишлашни хоҳламаса, унда меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0