Касаначиликни амалга оширишнинг ҳуқуқий шартларини биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 445-моддасида касаначиликни ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий шартлари белгиланган.

Мазкур моддага мувофиқ:
▪️ Касаначиликни амалга ошириш учун фойдаланиладиган турар жойни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.
▪️ Касаначи тегишли ишни бажариш учун зарур амалий кўникмаларга эга бўлиши ёки иш берувчи томонидан ўқитилган бўлиши лозим.
▪️ Касаначилик ташкилотлар ва уларнинг буюртмалари асосида уй шароитида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасидаги кооперация асосида ташкил этилади.
▪️ Лицензия олишни талаб қиладиган, хавфли кимёвий компонентлардан, шунингдек техник жиҳатдан мураккаб ва кўп энергия сарфлайдиган ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни касаначилик тартибида бажаришга йўл қўйилмайди.
▪️ Касаначига топшириладиган ишлар унинг амалий кўникмалари, соғлиғининг ҳолати ва меҳнат шароитларини инобатга олган ҳолда иш берувчи томонидан белгиланади.
Шунингдек, касаначиликни амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги, санитария ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши шарт. Қонунда назарда тутилган айрим иш турларини тегишли давлат органларининг рухсати асосида бажаришга йўл қўйилади.






