Кўмир хариди учун компенсация ажратилади

10:04 | 06.10.2026
•
13
Кўмир хариди учун компенсация ажратилади
Катталаштириш

​«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026–2027 йилларда кўмир хариди учун компенсация тўлаб берилади. Ушбу имтиёз аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қишги мавсумда ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлашни енгиллаштиришга қаратилган.

​Компенсация тўлови «mycoal.uz» интерактив портали ёки унинг мобил иловаси орқали кўмир харид қилган ва тўловни амалга ошириб, маҳсулотни қабул қилиб олган фуқароларга ажратилади. Тўлов миқдори харид қилинган ҳар бир тонна кўмир учун 300 минг сўмни ташкил этади. Бунда бир оила учун бир календарь йилида тўланадиган умумий компенсация суммаси 600 минг сўмдан ошмайди.

​Ушбу ёрдам пулини олиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, қўшимча ҳужжат йиғиш талаб этилмайди. Портал орқали амалга оширилган харид маълумотлари ахборот тизимига автоматик равишда юборилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фуқаронинг реестрда борлигини текширгач, тегишли маблағлар тўғридан-тўғри оиланинг ижтимоий ёки банк картасига ўтказиб берилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Кўмир хариди учун компенсация ажратилади | Ishonch.uz