Валюта UZS
  • USD

    11 971.4056.73

  • EUR

    13 797.0461.81

  • RUB

    151.813.54

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 24-November

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • Dushanba, 24

    +10 +20

  • Seshanba, 25

    +11 +20

  • Chorshanba, 26

    +10 +20

  • Payshanba, 27

    +11 +20

  • Juma, 28

    +10 +20

  • Shanba, 29

    +8 +20

  • Yakshanba, 30

    +9 +20

  • Dushanba, 01

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кореялиκлар тўйга ўзбеклардан ҳам кўп пул сарфлайди — хориждаги ватандош

105 15:13 | 24.11.2025 15:13

“Хориждаги ватандош” лойиҳамиз бу гал ўзгача тарзда кечади. Кореянинг Joongbu University магистратура талабаси Асилбек Абдураҳимов билан Кореядаги демографик инқироз, ёшларнинг нега турмуш қуришни истамаслиги ҳамда никоҳ агентликлари ҳақида суҳбатлашдик.

Биз билган машҳур Корея аслида…

Корея Республикаси бугун дунёcнинг энг йирик технологик иқтисодиётларидан бири саналади. Samsung, Hyundai, LG каби гигант компаниялар глобал бозорни эгаллаган, мамлакат ялпи ички маҳсулоти бўйича етакчи давлатлар қаторида. Аммо иқтисодий муваффақиятлар ортида Корея жамиятини тобора катта хавф — демографик инқироз яширинмоқда. Бугун Жанубий Корея Европа ва Осиёда эмас, балки бутун дунёда энг паст туғилиш кўрсаткичи қайд этилган давлатга айланган.


Мамлакатнинг демографик муаммоси нафақат ижтимоий жараёнларга, балки иқтисодий барқарорлик, меҳнат бозори, ҳарбий хизмат, шаҳарсозлик, социал тизим, пенсия фондлари ва миллий хавфсизликка ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда.


Сўнгги ўн йилликларда Жанубий Кореяда туғилиш кескин камайиб борди. Расмий маълумотларга кўра, корейс аёлларининг ўртача туғиш коэффициенти 0,8–1,0 оралиғига тушиб кетган (айрим йилларда 0,7 дан ҳам пасайган). Бу кўрсаткич нафақат соғлом демографик ўсишнинг пастлиги, балки аҳоли репродукцияси учун зарур бўлган минимал 2,1 коэффициентдан деярли уч баробар кам демакдир.


Демографик инқироз ортида эса албатта жиддий сабаблар бор. Ёшлар умуман кеч турмуш қурмоқда ёки бутунлай оила қуришдан воз кечган.


Кореяда уйланиш ҳам, эрга тегиш ҳам осонмас…

Кореяда тўй маросими жуда қимматга тушади: одатда кореяликлар тўйга минимум 100 минг доллар сарфлайди. Аксарият ёшлар 30 ёшдан кейин турмуш қурaди. Ҳозирги кунда турмуш қураётганлар сони кескин камайган. Танишларим орасида 6,5 йилдан буён биронта ҳам тўй кўрмаганман. 30–40 ёш оралиғидаги танишларим ичида энг кўпи билан икки киши оила қурган.


Кореяда келин-куёв одатда ўзаро севишиб турмуш қурaди. Агар севган инсони бўлмаса, “сокетинг” – 소개팅 қилинади. Яъни оила қурмоқчи бўлган йигит-қизларни ота-оналари, дўстлари, ишхона ҳамкасблари бир-бирига таништиради.


Блогларда келтирилган статистикага кўра, янги турмуш қурган оиланинг дастлабки 1–2 йиллик харажатлари ўртача 350 миллион вонни ташкил қилади, бу ҳозирги курс бўйича тахминан 246 минг долларга тенг.


Тўйхона хизмати ўртача 20 миллион вон (тахминан 15 минг доллар). Тўйдан кейин келин-куёв алоҳида уйга кўчиб чиқади. Энг катта харажат ҳам шу — ўртача 300 миллион вон, яъни тахминан 200 минг доллар атрофида. Бу пулга уй сотиб олинмайди, кўпинча ижарага олинади.


Кореяда ижара икки хил бўлади: волсе (월세) — ҳар ой тўланадиган ижара ва чонсe (전세) — катта миқдорда депозит қўйиб, ойма-ой ижара тўламаслик. Янги оилалар одатда чонсe вариантни танлайди. Аммо ҳозир уйлар жуда қиммат бўлгани учун кўпинча икки оиланинг ота-онаси 50 фоиздан бўлиб тўлаб беради.


Тўйда кийим-кечак, фото ва студия хизматларига тахминан 5 миллион вон (3,5 минг доллар) сарфланади. Меҳмонларга бериладиган овқатнинг нархи ўртача бир киши учун 58 минг вон (тахминан 40 доллар). Уларда ҳам биздагидек узук алмашиш маросими бўлади.


Корея анъанасига кўра, тўй харажатларни ота-оналар кўтариши керак. Аммо ҳозирги ёшлар молиявий харажатларни ўзи бошқаради ва тўй харажатларни ҳам ўзлари қилишни афзал кўради. Шу сабабли кичик тўйларга талаб кўпайган. Тўйга борувчилар ўзлари билан конвертда пул ҳадя қилиб боради. Тўй маросими одатда ярим соатдан бир соатгача давом этади.


Ҳозирда корейсларнинг энг кўп турмуш қўрадиган жуфтлари Вьетнам, Филиппин, Хитой ва Марказий Осиё давлатларидан бўлган келинлар ҳисобланади. Корейс аёллари орасида эса турмуш қуриш истаги кескин камайган. Улар фарзанд кўпайтиришни исташмайди, бола харажатларини олдиндан ҳисоблаб чиқишади.



Университетларда профессорлар талабаларига: “Оила кўринглар, ҳеч бўлмаса икки нафар фарзандли бўлинглар”, деб илтимос қилади. Чунки демографик кўрсаткичлар кескин паст: 40 йил ичида аҳолининг 60 фоизигача камайиб кетиш хавфи бор, дейишади. Ҳозир кўчада бола кўтарган одамни кун бўйи юрсангиз саноқли кўрасиз. Университетлар ва мактаблар ёпилишни бошлаган.


Тиббиёт йўналишида доялик бўйича иш деярли йўқ, болалар боғчаларида ҳам иш ўринлари камайган. Университетларнинг чет эллик талабаларни фаол жалб қилиши сабаби ҳам шу — ўз тизимларини сақлаб қолиш.


Чекка ҳудудларда мактаблар сони анча камайган, аҳоли эса асосан йирик шаҳарларда яшайди. Қизиқ томони шундаки, чекка жойларда болалар учун жуда яхши шароитлар, ўйингоҳлар бор, лекин уларда ўйнайдиган боланинг ўзи йўқ.


Кeлин номзоди учун 12 минг долларгача тўлашга тайёр корейс йигитлар

Кореяда никоҳ агентликлари ривожланган, аммо улар фақат чет эллик келин-куёв топиб бериш учун хизмат қилади. Корейсларнинг ўзига жуфт топиб берадиган агентликлар деярли йўқ.


Агентликлар орқали жуфт топиш нархлари эса 100 доллардан 12 минг долларгача баҳоланади.


Бугун Кореяда никоҳ агентликлари нафақат жуфт топиб берадиган хизмат, балки жамиятдаги демографик мувозанатни сақлаб қолишга таъсир қилувчи омиллардан бирига айланган.


Чет эллик келинларни танлашда никоҳ агентлиги куёвга номзодларнинг расмини кўрсатади. Гохида онлайн, гохида офлайн учрашув ўтказилади. Бир-бирига ёқса, келиннинг тил ўрганиши учун куёв ҳар ой пул жўнатади. Афсуски, ўша куёвларнинг ёши келинга мос эмас. Кўп ҳолатларда 40–45 ёшдаги эркаклар бўлади. У “амакилар”нинг ҳаммаси ҳам пулдор эмас. Кўпи қишлоқларда яшайди. Қишлоқларда ёшлар камлиги сабаб жуфт тополмайди. Ёш қизлар ҳам қишлоқда яшашни хохламагани учун тегмайди. Шунинг учун келинни чет элдан топиб келади. Хорижга иштиёқманд қизлар сериаллардаги ҳаётни кўзлаб тегишга рози бўлади. Афсуски, бу ерда кинолардаги ҳаётнинг ярми ҳам йўқ. Келганидан кейин уларда стресс бошланади. Корея — қариялар мамлакати. Ёшлари эса жуда агрессияга мойил. Уларда битта яхши имконият қолади, у ҳам бўлса Ўзбекистондаги яқинларини виза билан чақириб олиш имконияти. Аксарияти шу учун ҳам ҳаётини барбод қилиб, корейсларга эрга тегади. Ҳамма ҳам бу ерга келиб бахтсиз бўлмайди, лекин мен эшитган аксарият ўзбек қизлар ўз қароридан норози.


Умуман олганда Кореяда вояга етганда оила қуриш ҳашамат десак ҳам бўлади. Ёшлар орасида бир гап кенг тарқалган: “Оила қуриш — бойлар учун, фарзанд кўриш — жуда бойлар учун.”


Хулоса қилиб айтганда, Кореядаги никоҳ агентликлари бугунги кунда оддий танишув хизмати эмас — улар демографик муаммо фонида шаклланган бутун бошли саноатга айланган.


Феруза Раҳимова ёзиб олди.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид