Кредит олишда истеъмолчиларни ҳимоя қилишга қаратилган янги талаблар жорий этилди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорини давлат рўйхатидан ўтказди.

10:52 | 03.10.2026
•
18
Кредит олишда истеъмолчиларни ҳимоя қилишга қаратилган янги талаблар жорий этилди
Катталаштириш

Ҳужжат 2026 йил 30 сентябрь куни 3948-сон билан рўйхатга олинган.
Янги талабларга кўра:
Кредит рекламаларида огоҳлантириш бўлиши шарт.

Банклар кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик истеъмолчи учун молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши керак. Ушбу огоҳлантириш босма ва электрон рекламаларда реклама майдонининг, аудио ҳамда видеорекламаларда эса реклама давомийлигининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим.

Кредит шартномасининг биринчи саҳифасига ҳам огоҳлантириш жойлаштирилади.

Шартнома матни бошланишидан олдин, биринчи саҳифанинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган огоҳлантириш ахбороти бўлиши талаб этилади.
Истеъмолчини чалғитувчи кредит маҳсулотларига нисбатан чора кўрилади.

Агар истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулоти унга таклиф этилса, Марказий банк банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга ошириши ёки инфратузилмасини кенгайтиришини 6 ойгача чеклаши ва (ёки) тақиқлаши мумкин.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади