Йўл ҳақи нақдсиз тўланади, чипталар арзонлашади

Ўзбекистонда 2030 йилдан шаҳарлараро автобуслар ва шаҳар атрофи поездларида йўл ҳақини нақд пулда тўлашни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

16:00 | 28.10.2026
•
14
Йўл ҳақи нақдсиз тўланади, чипталар арзонлашади
Катталаштириш

Электрон чипта харид қилган йўловчиларга эса камида 20 фоиз чегирма бериш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент қарори лойиҳасида белгиланган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача шаҳар атрофи поездлари, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро автобусларда электрон чипта сотиб олган йўловчиларга камида 20 фоиз чегирма бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2030 йил 1 январдан ушбу транспорт турларида фақат нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш таклиф қилинмоқда.

Қарор лойиҳасида 2028 йил 1 январдан «Бир йўл» ягона миллий рақамли транспорт платформасини жорий этиш ҳам назарда тутилган.

Платформа орқали йўловчилар поезд, самолёт, автобус ва шаҳар жамоат транспорти йўналишлари, ҳаракат жадвали, чипта нархлари ва бўш жойлар ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, сафарни «эшикдан эшиккача» режалаштириш, ягона буюртма ва тўлов орқали электрон чипталарни харид қилиш ҳамда трансфер хизматларини расмийлаштириш имконияти яратилиши кутилмоқда.

Эслатма: ушбу чоралар ҳозирча Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши ҳужжатнинг белгиланган тартибда қабул қилинишига боғлиқ.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади