Йўловчи лифтларида қурилиш материаллари ташиш тақиқланади

11:58 | 25.10.2026
•
23
Йўловчи лифтларида қурилиш материаллари ташиш тақиқланади
Катталаштириш

Эндиликда лифтларни рўйхатдан ўтказиш, техник хизмат шартномаларини расмийлаштириш ва хизмат натижаларини сақлаш «Хавфсиз лифт» электрон платформаси орқали амалга оширилади. Дастлабки техник кўрикдан муваффақиятли ўтган лифт икки иш кунида бепул рўйхатга олиниб, QR-кодли маълумотнома берилади.

Бу борадаги тартиб-таомиллар Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 октябрдаги тегишли қарори билан белгилаб қўйилди.

Жумладан, бино бошқарувчиси лифтга камида ойига бир марта техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши шарт. Кабинада идентификация рақами, QR-код ва масъул ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Йўловчи лифтларида қурилиш материаллари, чиқиндилар, ўлчами мос келмайдиган буюмлар, шунингдек, портловчи, тез алангаланувчи, радиоактив ва ўта заҳарли моддаларни ташиш тақиқланади. Электрон платформа орқали сотиб олинмаган ва ўрнатилмаган лифтлар ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга ҳам рухсат берилмайди.

Ҳар бир янги лифтга камида уч йил кафолат берилиши, кафолат давридаги таъмирлаш ва қисмларни алмаштириш эса 15 кундан ошмаслиги керак.

Фойдаланиш тақиқланган «қизил» ёрлиқли лифтга хизмат кўрсатилмаган давр учун техник хизмат ташкилоти ойлик ҳақ талаб қила олмайди. Техник хизмат кўрсатувчи ташкилотларни реестрга киритиш бепул амалга оширилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади