Марказий банкда тайинланиши кутилаётган янги раис: Тимур Ишметов ким?
24 йиллик меҳнат фаолиятининг 19 йилини Марказий банкда ўтказган Тимур Ишметов Ўзбекистон Марказий банки раиси этиб тайинланади. У тайинловга қадар президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари Марказий банк раҳбарлиги учун Сенатга Ишметов номзодини тақдим этган.
У бугун, 11 декабр куни МБ раиси лавозимидан озод этилган Мамаризо Нурмуродовнинг ўрнини эгаллайди.
Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган, 2005 йилда Бирмингем университетидан молия-банк йўналишида магистр даражасини олган. 2007 йилда Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультетини битирган.
Маълумот учун, меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаб, 2001–2004 йилларда катта эксперт-аналитик, Валюта биржаси ва ташқи алоқалар департаменти раҳбари бўлган. 2004–2008 йилларда Пул-кредит операциялари департаментида ишлаган. 2008–2009 йилларда Халқаро захираларни бошқариш департаменти, 2009-2010 йилларда Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, 2010–2017 йилларда Валюута бошқаруви ва назорати департаментини бошқарган.
Шунингдек, Тимур Ишметов “Очиқ бюджет” лойиҳасининг ташаббускори ва қўллаб қувватловчиларидан ҳисобланади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0