Мавлоно Румий мақбарасидан фоторепортаж

«Кўринганинг каби бўл ёки бўлганинг каби кўрин».


Ушбу ҳикматли сўзлар Мавлоно Жалолиддин Румий номи билан боғлиқ бўлиб, инсонни самимийликка, ўзлигига содиқ қолишга чорлайди.

ishonch.uz мухбири Феруза Раҳимова Туркиянинг қадимий Коня шаҳридаги ушбу тарихий ва маънавий маскандан фоторепортаж тайёрлади.
Бу ерда буюк мутафаккир, шоир ва мутасаввиф Мавлоно Жалолиддин Румий яшаб, ижод қилган. Унинг номи билан боғлиқ музей ва мақбара бугун нафақат Туркия, балки жаҳон миқёсидаги муҳим тарихий ва маънавий масканлардан бири ҳисобланади. Музейга турли мамлакатлардан сайёҳлар ва зиёратчилар ташриф буюриб, буюк мутафаккир мероси билан танишади.


Мақбара устидаги машҳур яшил гумбаз — «Қуббаи Хазро» Конянинг рамзларидан бири. Жалолиддин Румий 1273 йилда шу шаҳарда вафот этган, мақбара эса 1274 йилда қурилган. Мажмуа 1926 йилда музей сифатида очилган, 1954 йилда эса Мавлоно музейи номини олган.


Бу ерда Мавлоно Румийнинг ўзи билан бирга унинг отаси Баҳоуддин Валад, ўғли Султон Валад ва оила аъзоларининг қабрлари ҳам жойлашган.

Музейда қадимий қўлёзмалар, тарихий буюмлар, мусиқа асбоблари ва Мавлавия тариқатига оид экспонатлар намойиш этилади. Бу масканнинг аҳамияти фақат тарихий обидалари билан эмас, балки Мавлононинг асрлар оша инсонларни муҳаббат, бағрикенглик ва маърифатга чорлаб келаётган таълимоти билан ҳам белгиланади.








Феруза Раҳимова
ishonch.uz мухбири
Туркиянинг қадимий Коня шаҳридан.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Таҳлил





