Муборак ИЭМ филиалида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

15:04 | 17.09.2026
41
Муборак ИЭМ филиалида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
Катталаштириш

Муборак ИЭМ филиалида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини ошириш мақсадида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.



Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти Кенгаши, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда “Муборак ИЭМ” филиали масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилди.



Семинар давомида меҳнат хавфсизлиги, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, электр ва ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.



Тадбир сўнгида фаол ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

424 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади