Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +27 +20

  • Payshanba, 20

    +29 +20

  • Juma, 21

    +28 +20

  • Shanba, 22

    +28 +20

  • Yakshanba, 23

    +29 +20

  • Dushanba, 24

    +29 +20

  • Seshanba, 25

    +27 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мутахассис: чиқинди тарифини ошириш зарур

Айни пайтда чиқинди тарифларининг оширилмагани сабаб юзага келаётган молиявий танқислик туфайли айрим корхоналарда ходимларга ойлик маош тўлаш ҳам сўроқ остида қолаётгани айтилмоқда.
Жамият
406 20:15 | 05.11.2023 20:15
Хўш, тизимдаги камчиликлар нималардан иборат? Ishonch.uz мухбири бу борада Самарқанд вилоятидаги ҳолат билан қизиқди.

— Тўрт йилдан буён Франция Тараққиёт агентлиги молиявий кўмаги билан «Самарқанд шаҳридаги қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизациялаш» лойиҳасини амалга ошириб келяпмиз, — дейди «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси раҳбари Расул Тўлқинов. — Корхонамиз Самарқанд шаҳри ва туманида аҳолининг маиший чиқиндиларини тўплаш ва олиб чиқиш хизматини кўрсатмоқда. Амалдаги тўлов (тариф 1 киши учун 3400 сўм, бюджет ва улгуржи ташкилотларга эса 1 метр куб. учун 58651 сўм) кетган харажатларни қопламаяпти.


Шунинг учун ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизмати нархи аҳоли учун киши бошига бир ойда 4154 сўмдан 5365 сўмгача, бюджет ва улгуржи ташкилотлар учун бир метр куб. учун 69686 сўмдан 92830 сўмгача бўлишини таклиф қиляпмиз. Бусиз фаолиятимизни рисоладагидек ташкил этиш мутлоқ имконсиз бўлиб қолаверади.

— Муаммоларнинг асосий сабабларидан бири, чиқинди ташиб кетиш хизмати бўйича тарифларнинг 3 йилдан буён оширилмасдан келинаётганига бориб тақалади, — дейди Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳит муҳофазаси — бошқармаси бўлим бошлиғи Умид Мунавваров.


— Вилоятда тарифлар сўнгги бор 2021 йилнинг ноябрь ойида ўзгартирилган бўлиб, ўшанда аҳоли учун бир кишига 2900-3400 сўм, юридик шахсларга 1 метр куб. учун 44700 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида белгиланган.


Ҳолбуки, ўтган давр мобайнида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори тўрт маротаба оширилгани боис, санитар тозалаш корхоналарининг ишчи-ходимларга тўлаётган иш ҳақи харажатлари ўртача 2 бараварга, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, жумладан, сиқилган газ 3,5 бараварга, бензин 1,3 бараварга, дизель ёқилғиси 2,2 бараварга ортган. Техника воситаларини эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар ҳам 2 баравар қимматлаган бир шароитда, амалдаги ташиш тарифлари ўзгаришсиз қолаётир.


Мутахассислар фикрича, айни шу тарифларнинг оширилмагани сабаб юзага келаётган молиявий танқислик туфайли айрим корхоналарда ходимларга ойлик маош тўлаш ҳам сўроқ остида.

Соҳада эса режалаштирилган ишлар оз эмас. Хусусан, вилоят бўйича 4 та давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланган. Мазкур келишувларга асосан, тадбиркорлик субъектлари томонидан 53,9 миллиард сўм инвестиция маблағлари ҳисобига 45 та махсус техника ва 410 та чиқинди контейнери харид қилиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, 40 та чиқинди йиғиш майдончаси, 19 та қайта юклаш, қайта ишлаш ва саралаш заводи қуриш белгиланган эса-да амалдаги тариф миқдорларининг пастлиги лойиҳаларнинг амалга оширилишига йўл бермаяпти.


— Жорий йилдан эътиборан Вазирлар Маҳкамаси томонидан барча вилоятларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов тарифларини қайта кўриб чиқиш тавсия этилгани соҳада муайян ўнгланишларга асос бўлади,— дейди мутахассис. — Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси мутахассислари томонидан ҳудудда хизмат кўрсатувчи 8 та корхона фаолияти ўрганилиб, истиқболни ўйлаган ҳолда шаҳар ва туманлар учун келгусида қўлланиладиган нархлар (тарифлар) белгилангани айни муддао бўлди. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизмат нархи аҳоли учун Самарқанд шаҳри ва туманида 1 кишига 1 ойда 5000 сўм, бюджет ва улгуржи ташкилотлар учун 1 м3 учун 90 000 сўмни, Каттақўрғон шаҳри ва бошқа туманларда 1 кишига 1 ойда 4129 сўм, бюджет ва улгуржи ташкилотлар учун 1 метр куб учун 59693 сўм бўлиши мумкинлиги тавсия этилди.