Нукусда маст аскар 6 кишини пичоқлади. 1 киши вафот этган
3 январ куни Нукус шаҳрида ФВВга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган 19 ёшли аскар маст ҳолда тинч аҳолининг уйига кириб, ухлаб ётган аёлга тегажоғлик қилган. Унинг эри уйғонгач унга чопқи ҳужум қилган, натижада 28 ёшли фуқаро вафот этди.
Маст аскар яна 5 киши чопқи билан турли даражада тан жароҳатлари етказган. Айни вақтда гумонланувчи қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан “қасддан одам ўлдириш” ҳамда “қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш” айбловлари билан жиноий иш очилган. Нукус ҳарбий прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0