“ОТА” – кичкина асардаги катта муаммо
Куни кеча пойтахтимиздаги “Art house Hamsa” театрида Озарбайжон драматурги Исмоил Иманнинг “Дорогой папа” асари асосида саҳналаштирилган “Ота” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
Режиссёр Сайфиддин Мелиев томонидан саҳналаштирилган бу асар ўткир эмоционал сюжетга эга. Унда маҳоратли актрисалар Илмира Раҳимжонова ва Моҳичеҳра Исломова иштирок этган.
Бу асарда бош қаҳрамонлар — она ва қизнинг ота вафотидан кейинги зиддиятли муносабати тасвирланган. Айниқса, отанинг қиз фарзанд ҳаётидаги ўрни , муҳаббати ва қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳим эканлиги кўрсатилган. Оиланинг ўзаги бўлган ота образининг йўқлиги фарзандга нечоғлик катта зарба бўлгани очиб берилган.