Президент Қашқадарёнинг олти қишлоғини туризм марказига айлантиришни топширди

Қашқадарё вилоятида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги сайёҳлик масканларини ташкил этиш ва маҳаллий аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда Президент вилоят аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

13:32 | 22.10.2026
•
31
Президент Қашқадарёнинг олти қишлоғини туризм марказига айлантиришни топширди
Катталаштириш

Таъкидланишича, Қашқадарёга йилига 6 миллион сайёҳ жалб қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Йил бошидан буён вилоятга 2,5 миллион сайёҳ келган. Биргина Ғелон қишлоғига ташриф буюрганлар сони эса 500 минг нафарга етган.

Татаристон билан ҳамкорликда Ғелондаги тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичини келгуси йили ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, Чироқчи туманидаги Тароғай, Китоб туманидаги Башир ва Яккабоғ туманидаги Татар қишлоқларини этнотуризм марказларига айлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Шаҳрисабз туманидаги Сайёд ва Сувтушар қишлоқларида эса тоғ дарёлари негизида рафтинг ва спорт туризмини ривожлантириш мумкин. Бу орқали ҳудуднинг табиий имкониятларидан самарали фойдаланиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

Президент мутасаддиларга ушбу олти қишлоқ бўйича бир ой муддатда мастер-режалар ишлаб чиқиш ҳамда 1 мартдан бошлаб умумий қиймати 50 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш топшириғини берди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади