Президент таътилда вақти уни вазифасини ким бажаради?
Охирги марта Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 2025 йил 10 январ санасида қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган эди.
Ундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 2024 йил 5 август санасида қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган эди.
Ундан олдин эса Президент 2024 йил 22 апрел санасида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 2024 йил 29 апрел санасида қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини бажаришни давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
Президент таътилда вақти унинг ваколатлари ҳеч кимга топширилмайди. Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларга таътил кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 112-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0