Пропан 49%, помидор 55%: сентябрда нархлар қандай ўзгарди?

14:36 | 07.10.2026
•
21
Пропан 49%, помидор 55%: сентябрда нархлар қандай ўзгарди?
Катталаштириш

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, сентябрда Ўзбекистонда истеъмол нархлари 0,7 фоизга ошди. Бу йил бошидан буён ойлик ҳисобдаги энг юқори кўрсаткич. Йил бошидан буён инфляция 4,2 фоизни, йиллик ҳисобда эса 6,4 фоизни ташкил этди.

Сентябрда озиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга, хизматлар 0,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоизга қимматлади.
Энг кўп тухум (5,3%), помидор (14,2%), бодринг (13,5%), сабзи (12,4%) нархи ошди. Бензин 1,2 фоизга, пропан эса 4,2 фоизга қимматлади. Пропаннинг йиллик нарх ўсиши 48,9 фоизга етди.

Таълим хизматларида ҳам нархлар ошди: давлат боғчалари тўлови 6,8 фоиз, хусусий мактаблар 6 фоиз, давлат ОТМларида ўқиш тўлови 6,3 фоизга кўтарилди.

Ҳудудлар орасида сентябрда энг юқори инфляция Сурхондарёда — 0,99 фоиз, Тошкент шаҳрида — 0,82 фоиз қайд этилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади