Рамазон ойи бошланаётгани ва сулҳ бўйича музокаралар тўхтаб қолгани сабабли Рафаҳ танг аҳволда
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху якшанба куни AҚШ президенти Жо Байденнинг “қизил чизиқ” бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришига қарамай, 1,5 миллион фаластинлик бошпана қилган Рафаҳда ҳарбий ҳужумни давом эттиришини айтди. Бу ҳақда CNN нашри хабар қилмоқда.
Исроил раҳбарининг баёнотлари муқаддас Рамазон ойи бошланиши ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар фонида бўлди. Исроил расмийлари аввалроқ Ғазода гаровга олинганлар Рамазон ойи бошланишига қадар уйларида бўлмаса, Рафаҳга ҳарбий ҳужум бошлашлари ҳақида огоҳлантирган эди.
Нетаньяху жанубдаги шаҳарда операция икки ойдан ортиқ давом этмаслигини айтди, бироқ муддатга аниқлик киритмади. У шунингдек, Байденнинг Ғазо секторидаги тинч аҳоли қурбонларини чеклаб қўймагани учун Исроилга “ёрдам беришдан кўра кўпроқ зарар етказаётгани” ҳақидаги даъвосини рад этди.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар: Рамазонгача томонлар сулҳ келишувига эриша олмаганидан сўнг ҲAМAС Исроил билан воситачилик музокараларига очиқ, деди жангари гуруҳнинг сиёсий раҳбари. Aммо Исмоил Ҳания Ғазо секторида доимий ўт очишни тўхтатиш ва Исроилнинг барча кучларини олиб чиқиш келишувга эришишнинг ягона йўли эканини таъкидлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0