Янги давр, янги ташаббуслар, янги касаба уюшмалари

«Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Чотқол» санаториясида «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Унда 130 нафардан ортиқ тармоқ касаба уюшмалари раислари ва фаоллари, шунингдек, қўшни давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир давомида мамлакатимизда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ташаббуслар, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Байрам тадбирида сўзга чиққан Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Шухрат Тўраевич ўз нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизим фаолиятини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг саломатлиги ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, бугунги янгиланишлар даврида касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва масъулияти янада ортиб бормоқда. Бу эса ҳар бир касаба уюшмаси фаолидан ташаббускорлик, фидойилик, юксак масъулият ва ҳамжиҳатликни талаб этади.
Тадбирда ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, меҳнаткашлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тармоқ касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшни давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларнинг иштироки эса тадбирга халқаро аҳамият бағишлади. Самимий мулоқот ва фикр алмашувлар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва минтақавий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Меҳнат ва садоқат — эътирофга муносиб
Байрам тадбирининг энг қувончли ва ҳаяжонли лаҳзаларида касаба уюшмалари ҳаракати ривожига, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, жамоаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар эътироф этилди.
Улар Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Энергетика вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу эътироф, шубҳасиз, кўп йиллик самарали меҳнат, касбга садоқат ва жамоат ишларидаги фаолликнинг муносиб баҳоси бўлди.
Мазмунли мулоқотлар, самимий табриклар, ўзаро ҳурмат ва эътироф руҳида ўтган байрам тадбири иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. У нафақат касб байрами, балки янги мақсадлар сари интилиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгуси вазифаларни белгилаб олиш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.
Зеро, касаба уюшмалари фаолиятининг замирида бир эзгу мақсад мужассам: инсон қадрини улуғлаш, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳар бир ходим учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш.
Янги давр — янги ёндашувлар, янги ташаббуслар ва янги марралар демакдир. Бу йўлда касаба уюшмалари ҳамиша меҳнаткашлар билан бирга!
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





