Сирдарёда тадбиркорлар учун ускуналар маркази очилди

15:53 | 02.11.2026
•
20
Сирдарёда тадбиркорлар учун ускуналар маркази очилди
Катталаштириш

Сирдарё вилоятида Агробанк ташаббуси билан ускуналар маркази фаолияти йўлга қўйилди. Марказ ўз бизнесини бошламоқчи ёки мавжуд фаолиятини кенгайтиришни режалаштираётган аҳоли учун қулай имконият яратади.

photo_2026-10-31_17-21-59.jpg
photo_2026-10-31_17-19-17.jpg

Бу ерда тадбиркорлар қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қадоқлаш, босмахона ва бошқа йўналишлар учун зарур техникалар билан танишиши, уларни жойида синаб кўриши ҳамда мутахассислардан маслаҳат олиши мумкин.

Марказнинг муҳим жиҳати шундаки, тадбиркорлар ускунани танлашдан тортиб, уни харид қилиш учун кредит расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни бир жойда амалга оширади.
Бунда мутахассислар тадбиркорнинг бизнес ғояси, ишлаб чиқариш ҳажми ва имкониятларини ўрганиб, мақбул ускуна ҳамда технологик ечимларни тавсия этади. Шунингдек, «Лойиҳалар фабрикаси» билан ҳамкорликда бизнес-режа ишлаб чиқилиб, Агробанк кредити расмийлаштирилади.

Ускуналарни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш, кейинчалик техник хизмат кўрсатиш ҳамда сервис бўйича кўмак бериш ишлари ҳам назарда тутилган.
Мазкур ташаббус Сирдарёда кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хонадонларда барқарор даромад манбаларини шакллантиришга хизмат қилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади