Ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам қатор имтиёзлар бор
Савол:− Имкониятим кўтаргани туфайли ўриндошлик асосида иккита ташкилотда ишлайман. Ҳомиладорлик таътилига чиқиш тадгорлигини кўраяпман. Менга ўриндошлик асосида меҳнат қилаётган иккинчи ташкилотдан ҳам ҳомиладорлик таътили тўлаб берилиши мумкинми?
Сабо Узоқова, Самарқанд вилояти.
Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб беради.
− Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорининг 1-иловаси 40-бандига асосан икки ташкилотда (ўриндошлик асосида) меҳнат қилаётган ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (декрет пули) иккинчи иш жойи (шу жумладан, ички ўриндошлик асосидаги) бўйича ҳам алоҳида тўланиши керак.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0