Россияда болали мигрантлар учун ижтимоий жавобгарлик оширилмоқда

Россияда меҳнат мигрантларига нисбатан янги талаблар жорий этилиши мумкин. Ҳукумат комиссияси томонидан маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, чет эл фуқаролари ўз болаларини Россия ҳудудида сақлаб туриш учун етарли ва легал даромадга эга эканини расман тасдиқлаши шарт бўлади.

14:03 | 10.02.2026
•
770
Россияда болали мигрантлар учун ижтимоий жавобгарлик оширилмоқда
Катталаштириш

Ҳужжатга асосан, мигрантлар оила аъзолари, жумладан болалари билан Россияда яшаши учун уларнинг расмий ойлик даромади ҳар бир оила аъзоси учун белгиланган яшаш минимумидан кам бўлмаслиги талаб этилади. Акс ҳолда, меҳнат патенти берилмаслиги ёки амалдаги патент узайтирилмаслиги мумкин.

Қонун лойиҳасида қайд этилишича, мигрантлар ўз даромадини солиқ органлари орқали тасдиқлаши керак бўлади. Бунда расмий иш ҳақи, солиқ декларацияси ёки солиқ тўловлари ҳақидаги ҳужжатлар асосий далил сифатида қабул қилинади.

Яна бир муҳим жиҳат — мигрантларнинг болалари 18 ёшга тўлгач, улар 30 кун ичида Россия ҳудудини тарк этиши ёки мустақил равишда меҳнат патенти расмийлаштириши лозим бўлади. Акс ҳолда, қонун бузилиши ҳолати юзага келади.

Россия расмийларига кўра, мазкур чоралар мигрант оилаларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, болалар камбағаллик хавфи остида қолмаслигини таъминлаш ҳамда соядаги иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган.

Мутахассислар эса янги талаблар меҳнат мигрантлари учун қўшимча молиявий ва ҳужжатбозлик юкини ошириши мумкинлигини таъкидламоқда. Айни пайтда қонун лойиҳаси муҳокама босқичида бўлиб, яқин вақт ичида Давлат Думасига киритилиши кутилмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади