Пичоқланган учувчи самолётдаги 174 йўловчини қутқаришга улгурди

Ҳиндистонлик капитан Смит Маччҳар Flydubai авиакомпанияси самолётида юз берган хавфли ҳодиса вақтида кўрсатган жасорати билан қаҳрамонга айланди. У ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда самолёт бошқарувини сақлаб қолишга ва йўловчилар ҳаётини асрашга муваффақ бўлди.

09:59 | 02.10.2026
•
51
Пичоқланган учувчи самолётдаги 174 йўловчини қутқаришга улгурди
Катталаштириш

Воқеа 30 сентябрь куни Дубайдан Тел-Авивга йўл олган Flydubai самолётида содир бўлган. Парвоз вақтида иккинчи учувчи капитан Смит Маччҳарга пичоқ билан ҳужум қилиб, уни жароҳатлаган. Қаттиқ қон кетишига қарамай, капитан кабина эшигини очиш тугмасини босишга улгурган. Шундан сўнг йўловчилардан бири ва экипаж аъзолари кабинага кириб, ҳужум қилган шахсни зарарсизлантирган.

Самолётда бошқа учувчилар ҳам бўлган. Улардан бири дарҳол бошқарувни қўлга олган ва самолётни Саудия Арабистонининг Тобук шаҳри аеропортига фавқулодда қўндирган. Натижада бортдаги 174 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Flydubai компанияси кейинчалик Тобукда қолган йўловчиларни захира самолётида ФЗ1073 рейси орқали Бен-Гурион аэропортига етказган.

Капитан Смит Маччҳар Мумбайда туғилиб ўсган. Унинг ота-онаси ҳануз шу шаҳарда яшайди. Бойинг 737 самолётларида 15 йиллик иш тажрибасига эга бўлган учувчи шу вақт давомида қарийб 9 750 соат парвоз қилган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам капитан Смит Маччҳарнинг жасоратини алоҳида эътироф этиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Ҳиндистонликлар эса қаҳрамон учувчининг соғ-саломат бўлиши учун дуо қилмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади