Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 686.714.92

  • EUR

    14 004.86-18.66

  • RUB

    139.09-1.02

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-September

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 10

    +25 +20

  • Chorshanba, 11

    +26 +20

  • Payshanba, 12

    +26 +20

  • Juma, 13

    +25 +20

  • Shanba, 14

    +25 +20

  • Yakshanba, 15

    +25 +20

  • Dushanba, 16

    +25 +20

  • Seshanba, 17

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Эрта никоҳ бўйича бу йилги статистика нима дейди?

Никоҳ – муқаддас тушунча. У икки инсоннинг давлат ва жамият томонидан тан олинган ўзаро иттифоқи. Юртимизда бу иттифоқнинг ёш чегараси ҳар икки жинс вакиллари учун 18 ёш этиб белгиланганидан кейин эрта турмуш қуриш ҳолатлари сезиларли даражада камайган.
Жамият
339 15:19 | 31.08.2024 15:19

Хўш, статистика нима дейди?


2024 йилнинг ўтган даврида 22 та эрта никоҳ ҳолатлари аниқланган. Прокуратура органлари тақдим этган маълумотга кўра, ҳолатлар юзасидан 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 55 та ҳолатда эрта никоҳнинг олди олинган.


Бундай вазият прокуратура томонидан назоратга олинади. Профилактика ишлари амалга оширилади ҳамда нафақат никоҳ ўқиган диний уламо, балки ота-оналар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади.


Эрта никоҳ сабаби


Вояга етмаган шахсларнинг эрта турмуш қуришига ундайдиган асосий сабаб ҳомиладорлик ҳолатлари кузатилишидир. Буни яшириш мақсадида болалар ота-оналар томонидан шаърий никоҳлаб қўйилади. Қайд этилишича, эрта ҳомиладорлик ва туғруқ ҳолатлари кузатилган ўқувчи қизларнинг қарийб ярми ота ёки онасиз оилаларда яшаётганлиги аниқланган. Оиладаги етишмовчилик, ота-оналарнинг ишсизлиги ёки кам даромад топиши ҳам қизлар тарбиясига салбий таъсир қилаётгани таъкидланади. Эрта ва исталмаган туғруқ ҳолатлари, ёшларнинг оилавий муносабатларга тайёр эмаслиги, оиладаги ижтимоий-маънавий беқарорлик каби сабаблар чақалоқлар савдоси жиноятини ҳам келтириб чиқаради.


“Яхши” янгилик


Эрта туғруқ масаласига келадиган бўлсак, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида эрта туғруқ ҳолатлати ўтган йилгига нисбатан 10 тага камайган. Бу яхши янгилик бўлишига қарамай, муаммоли масала эканлигича қолаверади.


Қизлар аслида 20 ёшда туғруққа тайёр бўлишади – мутахассис фикри


– Эрта турмуш қурган ва эрта туғаётган қизларда кўпинча ҳомиладорикда ва ҳомиладорликдан кейин қон кетиши, туғруқ пайтида жарроҳлик амалиётларида муаммоларга дуч келишади. Ҳали организм бу жараёнга тайёр бўлмаганлиги сабабли ҳомилада нуқсонлар пайдо бўлади. Аслида қизлар 20 ёшда туғруққа организими тайёр бўлади. Ёш қизлар кўрикка келган пайти доим шахсий гигиенага роия қилиши ва муаммоларини шифокорларнинг маслаҳати билан даволашни тавсия бераман, – дейди аёллар шифокори Наргиза Сазанбоева.


Эрта туғруққа ечим


– Ҳозирча ечим сифатида биз кўрсатишимиз мумкин бўлган чора болаларга ўзининг шахсий чегараси ҳақида маълумот беришимиз, ўз-ўзини зўравонликдан ҳимоя қилиш тушунчаларини сингдиришимиз керак. Менталитетимизга кўра, болани ёшлигидан ота-онадан ташқари бошқа одамлар, бегоналар ҳам ўпиб, қучоқлаб кетавериши нормал ҳолат. Бунинг натижасида, бола ўзининг шахсий чегарасини ўрнатолмайди ва кейинчалик ҳам бошқа шахслар унга шундай муносабат қилганида ўзини қандай тутишни, нима қилишини билмай қолади. Шунинг учун ота-она ва таълим муассасалари болага шахсий чегараларини ўрнатиб олишда кўмакчи бўлишлари мақсадга мувофиқ. Жинсий тарбия жуда ёпиқ масала бўлиб, ота-онанинг ўзи фарзандига тушунтириши керак. Шундагина эрта турмуш, эрта туғруқ ҳолатларини олди олинади, – дейди Бош прокуратура Вояга етмаганларга нисбатан қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш масалалари бўйича катта прокурори Лайло Файзимуродова.


Мадина Пўлат қизи Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0