Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

20:01 | 17.09.2026
50
Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди
Катталаштириш

— “Ўзбекфилм” шунчаки киностудия эмас, балки қарийб бир аср давомида халқимизнинг тарихи, тақдири, орзу-армонлари ва кечинмаларини экранда акс эттирган миллий кино масканидир. Эндиги вазифа — уни замонавий Ўзбекистон кино индустриясининг миллий бренди ва таянч марказига айлантириш.Бунинг учун кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак. Бундан буён давлат филмнинг ижодий жараёнига аралашадиган буюртмачи эмас, соҳани ривожлантирадиган ва молиявий қўллаб-қувватлайдиган стратегик ҳамкор бўлади. Хусусий киностудиялар, мустақил продюсерлар ва ижодкорлар эса индустриянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади.

7414.jpg

7416.jpg

Кинони ишлаб чиқаришдан томошабингача бўлган бутун занжир — молиялаштириш, дистрибуция, прокат, фестиваллар ва экспорт — замонавий талаблар асосида янгиланади. Миллий кино меросини сақлаш, реставрация ва рақамлаштириш тизими кучайтирилади, янги авлод ижодкорларини тайёрлаш ва халқаро тажриба алмашинувига кенг йўл очилади.

Энг муҳими, соҳада профессионал муҳит ва ўзини ўзи бошқариш маданияти шаклланиб, киноижодкорнинг фикри, тажрибаси ва касбий обрўси муносиб қадрланади”, — деди Саида Мирзиёева.

Ташриф якунида Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий филм суратга олинаётган майдонда бўлиб, улкан декорациялар ва ижодий жамоанинг меҳнати билан танишиб, ижодий жамоага омад тилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади