Самарқанд кутубхоначилик тажрибаси Минскда тақдим этилди

10:20 | 10.11.2026
•
6
Самарқанд кутубхоначилик тажрибаси Минскда тақдим этилди
Катталаштириш

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Кутубхона – маданият феномени сифатида» XIII халқаро конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Самарқанд вилояти Пушкин номидаги ахборот-кутубхона маркази вакиллари ҳам иштирок этди.

Анжуман доирасида Самарқанд вакиллари «Кутубхона кеча ва бугун: Пушкин номидаги Самарқанд ахборот-кутубхона маркази тажрибаси» мавзусида маъруза билан қатнашдилар. Унда марказнинг бой тарихи, бугунги фаолияти, замонавий кутубхона хизматлари ва инновацион ёндашувларни жорий этиш борасидаги тажрибалари тақдим этилди.

Тақдимот хорижлик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Конгресс доирасида соҳага оид илғор тажрибаларни ўрганиш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур иштирок Самарқанд кутубхоначилик тажрибасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь кутубхоналари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади