Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва FIDE Конгресси доирасида “Таълимда шахмат” халқаро саммити ташкил этилди.

13:32 | 25.09.2026
•
16
Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва FIDE Конгресси доирасида “Таълимда шахмат” халқаро саммити ташкил этилди.
Катталаштириш

FIDE томонидан эълон қилинган “Таълимда шахмат йили” доирасида ўтказилган анжуманда халқаро экспертлар, давлат ташкилотлари ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этди.

Саммитда шахматни таълим тизимига кенг жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда ўқувчиларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва стратегик қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда FIDE Президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананд иштирок этиб, шахматни мактаб таълимида ривожлантириш аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, саммит доирасида дунё бўйлаб мактаб шахмат дастурларининг ҳолатига бағишланган “Chess in Education Global Survey” тадқиқоти натижалари эълон қилинди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади