Савол: Пенсионер ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмасми?
01:41 | 04.10.2026
•857

Катталаштириш
Жавоб: Олдинги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича ходим пенсия ёшига етгач, иш берувчи ўз ташаббуси билан уни ишдан бўшатиши мумкин эди.
2023 йил 30 апрелдан кучга кирган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра эса ходимнинг пенсия ёшига етиши у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлолмайди. Аслида пенсия ёшига етган ходимни ҳам қонунда белгиланган тартибда бошқалар сингари ишдан бўшатиш мумкин.
Масалан, меҳнат интизомини бузгани, синов муддати вақтида синовдан ўтолмагани, эгаллаб турган лавозими штат қисқаришига тушгани каби важлар у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
4 овоз
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Таҳлил«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказида бола шахси турган кўргазма билан танишди.
13:39 | 23.10.2026
10:13 | 22.10.2026
17:41 | 20.10.2026
15:09 | 19.10.2026
13:47 | 19.10.2026






