Сиз қайси авлодсиз? X, Y, Z, Альфа ёки Бета?

Нега айримларни «бумер», бошқаларни «миллениал» ёки «зумер» деб аташади? Бу номлар шунчаки атама эмас — ҳар бир авлод ўз даврининг катта воқеалари, технологиялари ва ижтимоий ўзгаришлари таъсирида шаклланган.
Йўқолган авлод — Испан гриппи ва Биринчи жаҳон уруши каби оғир синовларни бошидан кечирган авлод.
Буюк авлод — Биринчи жаҳон уруши ва Буюк депрессия даврида туғилганлар.
Сокин авлод — Иккинчи жаҳон уруши йилларида дунёга келган авлод.
Бумерлар — Урушдан кейин аҳоли тез кўпайган, туғилиш кескин ошган ва жамият жадал ривожланган давр фарзандлари.
X авлод — Совет даврининг нисбатан барқарор ва гуллаб-яшнаган палласида улғайганлар.
Y авлод (миллениаллар) — Совет Иттифоқи парчаланиши, янги дунёқараш ва интернетнинг кириб келиши даврида дунёга келганлар.
Z авлод (зумерлар) — Интернет, смартфон ва ижтимоий тармоқлар ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган давр фарзандлари.
Альфа авлод — технология ичида туғилиб, смартфон ва гаджетлар муҳитида улғаяётганлар. Бу авлод COVID-19 пандемияси даврини ҳам болаликдан бошдан кечирган. Уларнинг умумий сони 2 миллиард нафарга яқин, деб баҳоланади.
Бета авлод — сунъий интеллект, робототехника ва автоматлаштириш оддий ҳаётнинг бир қисмига айланаётган даврда туғилаётганлар.
Хуллас, ҳар бир авлод — ўз даврининг «маҳсули». Сиз қайси авлодга мансубсиз?







